Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
отаси Учинчи Миллий банкда кассир бўлиб ишлайди ва Фрэнк отасини гувоҳ сифатида кўрсатиши мумкин. Бу совунларнинг ҳаммасини уйларининг олдидаги баққолга, унга бўлмаса, бирорта дўконча эгасига сотиб юборса бўлади. Ахир совунни шу нархга сотиб олмоқчи бўлган бошқалар ҳам топилди-ку! Фрэнк сотиб олса нима қилибди?

      Аукциончи жим бўлиб қолганди.

      – Ўттиз икки доллар – бир! Ким ўттиз уч беради? Ўттиз икки доллар – икки! Кимдир ўттиз уч доллар берадими? Ўттиз икки доллар – уч! Етти яшик ажойиб совун! Ким кўпроқ беради? Бир, икки, уч! Ким кўпроқ беради? – унинг қўли яна ҳавога кўтарилди. – Совун жаноб… – аукциончи ёш харидорнинг юзига қизиқиш билан тикилиб, пештахта устидан унга қараб энгашди.

      – Учинчи Миллий банк кассирининг ўғли Фрэнк Каупервудга сотилди! – деди болакай қатъий товуш билан.

      – Сотилди! – боланинг ишонч тўла кўзларига қараб такрорлади аукциончи.

      – Мен пул учун банкка бориб келгунимча кутиб тура оласизми?

      – Яхши, фақат узоқ эмас: агар бир соатда қайтиб келмасангиз, уни қайта сотиб юбораман.

      Фрэнк ортиқ жавоб бериб ўтирмади. У ташқарига югуриб чиқиб, аввал дўкони Каупервудларнинг уйидан бир квартал нарида бўлган баққолнинг олдига чопди. Охирги ўттиз қадамча масофани у секинроқ босиб ўтиб, юзига бепарво тус берди ва дўконга кириб, кўз қири билан ҳалиги совун турини қидира бошлади. Ана у – уникидек совун худди ўшандек яшикда одатдаги жойида турибди.

      – Жаноб Дэлримпл, мана бу совунингиз қанчадан? – қизиқди Фрэнк.

      – Ўн олти цент, – гердайиб жавоб берди дўкон эгаси.

      – Агар сизга худди шундай совуннинг етти яшигини олтмиш икки долларга таклиф қилсам, оласизми?

      – Худди шундайми?

      – Ҳа, сэр.

      Жаноб Дэлримпл хаёлида ҳисоблай бошлади.

      – Ҳа, олардим, – эҳтиётлик билан деди у.

      – Пулини бугуноқ тўлайсизми?

      – Мен вексель бераман. Молингиз қани?

      Жаноб Дэлримпл қўшнисининг ўғли бўлган бу болакайнинг таклифидан ҳайратга тушганди. У жаноб Каупервудни ҳам, Фрэнкни ҳам яхши танирди.

      – Агар бугун олиб келсам, совунни оласизми? – сўради Фрэнк.

      – Оламан, – жавоб берди дўкон эгаси. – Нима, сиз совун савдоси билан шуғулланяпсизми?

      – Йўқ, лекин уни қаердан арзонга олиш мумкинлигини биламан.

      Фрэнк дўкондан шоша-пиша чиқиб, отасининг олдига қараб чопди. Банкдаги операциялар тўхтаган, бироқ болакай у ердаги ҳамма кириш-чиқиш тешикларидан хабардор ва агар ўғли ўттиз доллар ишлаб оладиган бўлса, отаси хурсанд бўлишини ҳам биларди. Фрэнкка пул фақат бир кунгагина керак эди.

      – Фрэнк, нима бўлди? – дарров сўради жаноб Каупервуд қизариб кетган, ҳарсиллаётган ўғлини кўриб.

      – Отажон, сиздан ўттиз икки доллар қарз сўрамоқчи эдим.

      – Яхши. Лекин пул сенга нима учун керак бўлиб қолди?

      – Мен етти яшик совун сотиб олмоқчиман. Уни қаердан олишни биламан, сотиб олишга харидор ҳам бор. Жаноб Дэлримпл ҳаммасини сотиб олмоқчи. У олтмиш икки доллар таклиф қилди, мен эса ўттиз икки долларга оламан. Агар пул бериб турсангиз, югуриб бориб, аукциончига


Скачать книгу