Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
қилди. У агар иши юришмаса, совунларни уйига олиб кетишга қарор қилганди. Бу биринчи олиб сотарлиги бўлишига қарамай, болакай ўзини хотиржам тута олаётганди.

      – Ҳм-м, – деди жаноб Дэлримпл оқ сочли бошини қаширкан, – худди ўшандек совун. Мен уларни оламан. Одам берган ваъдасида туриши керак. Фрэнк, буларни қаердан олдингиз?

      – Шу яқин ўртадаги Биксомнинг улгуржи савдо дўконидан, – очиғини айтди ёш Каупервуд.

      Жаноб Дэлримпл совунларни дўкон ичкарисига олиб киришни буюрди ва ёш сотувчи вояга етмагани учун сал қийинроқ бўлган бир қанча расмиятчиликлардан сўнг бир ой муддатга вексель ёзиб берди.

      Фрэнк унга миннатдорлик билдириб, векселни чўнтагига солиб қўйди. У яна отасининг олдига бориб, худди бошқалар кўз олдида ҳисоб-китоб қилгани сингари вексель бўйича қарзини тўламоқчи ва ўз фойдасини нақд пул қилиб олмоқчи эди. Одатда банк ёпилганидан сўнг бундай операциялар бажарилмайди, бироқ отаси ўғли учун истисно қилиши мумкин. Бола ҳуштак чалганча, йўлга тушди.

      Отаси уни кўриб, яна жилмайди.

      – Хўш, Фрэнк, куйиб қолдингми? – қизиқиб сўради жаноб Каупервуд.

      – Мана бир ой учун вексель, – деди Фрэнк Дэлримплдан олган мажбурият қоғозини стол устига қўяркан. – Илтимос, ўз ўттиз икки долларингизни ушлаб қолишни ҳам назарда тутинг.

      Отаси векселни диққат билан кўздан кечирди.

      – Олтмиш икки доллар, – ўқиди у. – Жаноб Дэлримпл. Ҳаммаси тўғри. Ҳа, мен буни ҳисобга оламан. Бу сенга ўн фоизга тушади, – ҳазиллашди у кейин. – Бироқ сен векселни ўзингга қолдирсанг бўлмайдими? Мен кутиб тура оламан ва ойнинг охиригача ўттиз икки долларимни сўрамайман.

      – Йўқ, керак эмас, – эътироз билдирди Фрэнк. – Сиз яхшиси уни ҳисобга олиб, ўз пулларингизни қайтиб олинг. Меники эса ўзимга керак бўлиб қолади.

      Боласининг ўзини ишбилармонлардек тутиши жаноб Каупервуднинг завқини келтираётганди.

      – Майли, – деди у, – эртага ҳаммасини тўғрилаймиз. Энди эса бу ишни қандай қилганингни айтиб бер-чи!

      Фрэнк отасига ҳаммасини сўзлаб берди.

      Кечқурун соат еттида бундан миссис Каупервуд, сал ўтиб эса жаноб Дэвис ҳам хабар топишди.

      – Каупервуд, сизга нима дегандим!.. – хитоб қилди жаноб Дэвис. – Бу боладан ҳали кўп иш чиқади. Ҳали кўрасизлар!

      Овқат пайтида миссис Каупервуд ўғлига қизиқиш билан қараб қўйди. Наҳотки мана шу у яқиндагина эмизган бола бўлса? Бирпасда йигитча бўлиб қолибди-я!

      – Фрэнк, кейин ҳам шунақа ишлар қўлингдан келади деб умид қиламан, – деди аёл.

      – Мен ҳам шу умиддаман, ойи, – қисқа жавоб қилди Фрэнк.

      Кимошди савдоси ҳар куни бўлавермасди ва баққол билан ҳам ҳар куни олди-сотди қилишнинг имкони бўлмасди, бироқ Фрэнк жуда кичиклигидан қандай пул қилишни биларди. У ёшлар учун журналларга обуна бўлишни ташкил қилар, янги турдаги конькиларни тарқатиш бўйича агент бўлиб ҳам ишлади, бир марта эса ҳатто ён-атрофларида яшайдиган ўғил болаларни тўплаб уларни улгуржи нархда похол шляпа сотиб олишга кўндира олди. Капитални жамғариб бойиши мумкинлиги унинг хаёлига ҳам келмасди. У кичкиналигиданоқ


Скачать книгу