1985. Энтони Бёрджесс
Читать онлайн книгу.остидаги ёзув: “йўлингда ги ўлимни ўтказиб юборма”. Шубҳасиз, бу шиорни кимдир ўчириб ташлаган ва остига ёзган: “у социалистларга овоз берганди”. Биз ахборот вазирлигида илинган ингсоцнинг қўшмаъноли плакатларидан фарқли ўлароқ қўпол шиорга кўп эътибор берардик: “сизнинг тиришқоқлигингиз, сабрингиз, сизнинг қатъиятингиз бизга ғалаба келтиради”. “Биз” ва “сиз” – тушуняпсизми? Ажабланарли жойи йўқ. Биз ҳаммамиз ўзимизча ўтакетган улуғворлик касб этгандик. “Оталар каби оналарга маҳкам бўл”. Бу ишчи оналар орасида сал қолса ғалаённи юзага келтирарди. Шиорлар британча ҳаётнинг ажралмас қисми эди. Оруэлл ҳеч қандай янгиликни бизга тақдим этмаган.
Огоҳлантириш янгилик эмасмиди?
Қанақа огоҳлантириш? У бизга Кромвел даври Англиясида Мильтон нима деган бўлса, шуни айтди: ўз эркингиз учун чиданг. Оруэлл ҳатто бу нарсани айтмаган бўлиши ҳам мумкин. У утопиянинг ёки какотопиянинг амалдаги моделини яратиб, интеллектуал ўйин ўйнайди. Ҳойнаҳой, у синчиклаб ишлаб чиқилган тузилма барбод бўлгунча қанчалар узоққа кетиш мумкинлигини кўрсатишни истаган. Ахир у ҳайвонларни Октябрь инқилоби ўйинини ўйнашга мажбур этганди-ку. Яна бир ўйин. У ўзида Свифтни ифода қилди de nos jours44. Ўзингизнинг даҳшатли келажагингизни қуринг, ўйнанг. Барчаси иш берди ва Оруэлл мамнун бўлиши керак. Аммо завқ-шавқнинг сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ташаккур, жаноб.
ИНГСОЦ ҲАҚИДА ЎЙЛАР
Шубҳасиз, Океанияни назокатли зиёлилар олигархияси бошқаради. У осонлик ила солипсистик фалсафани тарғиб қилади, у хотира ва тилни, уларнинг табиати орқали қабул қилинадиган воқеликни қандай манипуляция қилишни билади, шунингек, у қандай сабабларга кўра ҳокимиятда ташналик юзага келишини ўта нозик тарзда ҳис этади. У шахсий бошқарувга йўналган амбицияларни қандай бостиришни ўрганди. Океанияда на гитлерча, на сталинча шахсга сиғиниш йўқ: Катта Оға – тўқима, шунинг учун умрбоқий ва фақат унга дахлдорларгина у билан. Олигархия зиддиятларни тадрижий ҳамда вақт устидан назоратда оқсайдиган диалектика45 орқали эмас, синхрон қўшфикрлилик усули ёрдамида баҳолашни ўрганди. Ингсоц – илк профессионал бошқарув тизими, бинобарин охиргиси ҳам.
Унинг доктринаси шунчаки этикетга эмас, метафизикага асосланган. Мантиқ кучига таянган сиёсий тизим реаллик концепциясига асосланади ва шубҳасиз Платондан ҳам қадимийроққа бориб тақалади. Ингсоц моҳиятини идрок этишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг метафизикаси коллектив эмас, алоҳида онг учун мосланган. Метафизика умумий аҳамиятга эга бўлишидан олдин, коллектив ягона онг каби фикрлашни ўрганмоғи лозим.
Солипсизм – лотин тилидаги “solus” ва “ipse” (сўзма-сўз таржима қилсак, унинг таркибий қисмлари “танҳо мен” ёки “мен”, “ўз-ўзим” деган маъноларни билдиради) сўзларидан олинган. Солипсизм воқелик фақатгина инсоннинг “мен”и доирасида, яна ҳам мантиқий гапирадиган бўлсак, билим ва идрокни фақатгина “мен” қўзғата олади деган ғояни илгари
44
De nos jours – Бизнинг кунлар (фр).
45
Диалектика – ҳаракат ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фалсафий таълимот, шунингдек, ҳаракат ва ривожланишнинг ўзи.