1985. Энтони Бёрджесс

Читать онлайн книгу.

1985 - Энтони Бёрджесс


Скачать книгу
материаллар ҳам мавжуд эди. Менимча, британча ҳаёт тарзи анчагина демократик, британча мақсад эса – ўз-ўзидан қаерга тўғри келса, ўша ерга ўтқазиш мумкин бўлган эҳтиёткор эгалитаризм24. Билмайман. Аммо шуни аниқ биламанки, бир қатор полковник-инқилобчилар буларнинг барини “социализм” деб атаб, ўз полкларида АЖВБ материаллари устидан мунозара ўтказишдан бош тортишди.

       Полковник-инқилобчилар ростдан мавжудмиди?

      Фақат Британия армиясида эмас. Бироқ шахсий таркиб ва ёш офицерлар ичида инқилобчилар кам эмасди. Баъзида Лондон иқтисодиёт мактабидан чиққан қандайдир лейтенант учраб қоларди. Умуман, инглизча синфий тизим ўзининг энг улкан аксини Британия армиясидан топди. Юқори табақали профессионал офицерлар анъанавий нутқ услуби ва ижтимоий хулқ-атворни олиб кирдилар: ҳар қандай вазиятда ҳам офицер жентельмен бўлиб қолмоғи лозим эди. Шахсий таркиб ва офицерлар орасидаги муносабатларда юмшоқ қилиб айтганда, умумий нафрат, нутқ ва услубда, шунингдек, ҳужум қилган ва ҳужум қилишни истамайдиган томонлар орасида улкан жарлик пайдо бўлди. Ҳатто демобилизациядан ўттиз йил ўтгандан кейин ҳам собиқ аскарлар орасида юқори табақадагилар қилган ҳақоратлар, кўнгилсизликлар, илтифотсизлик ва орадаги катта тафовут учун ўч олишдан умидворлари топиларди. Ҳамон хотираларда “офицер овози”нинг акс садолари – масалан, умидсиз ва кучсиз ғазаб уйғотувчи фельдмаршал лорд Монтгомерига ўхшаганларнинг ошкора бақириқлари сақланиб қолганди. Армия структураси урушгача бўлган фуқаролик жамиятига қўпол пародия эди. Армияга келган вақтингда ўртача радикал25 эдинг, 1945 йилги сайловларда эса пихини ёрган радикалга айландинг. Буни менга уэлслик сержант икки оғиз сўз билан ифодалаб берди: “Мен хизматга чақирилганимда қизил эдим. Энди эса, жин урсин сизни, мен қирмизиман”. Агарда инглиз коммунистик партияси урушдан кейинги илк парламентга кўпроқ номзодлар қўйганида жуда ва жуда қизиқ бўларди.

       Инглиз армияси лейбористларни ҳокимият тепасига олиб келди. Чунки у Черчиллни ёқтирмасди ва уни бошқаришларини ёмон кўрарди. Ҳаммаси шундайми?

      Йўқ, иш анчагина каттароқ эди. Инглиз ҳарбийлари орасида утопик орзу шаклланганди: улар душман мағлубиятидан кўра каттароқ нарса учун жанг қилаётганликларига ишонишлари зарур эди. Улар тўғрини нотўғридан эмас, нотўғрини – ёмонроғидан ҳимоя қилардилар. Замонавий уруш фуқаролик жамиятининг функцияларини бузади ва қайта қуришни эмас, тикланишни осонлаштиради. Нолдан бошлаб қуриш кечиккан ижтимоий адолатни кафолатлаган бўларди – мана, “Қаҳрамонлар яшаши учун лойиқ мамлакат” шиори остидаги 1914 – 1918 йиллардаги урушнинг орзуси нима эди? Аммо бу орзу ҳам қолганлари каби орзулигича қолди. Харобалар ва ногиронлар уйидаги демобилизация қилинган ишсиз, умидсиз аскарлар Соммеда ўлиб кетмаганларидан афсус чекардилар. Инглизлар бу бошқа қай тарилмайди дедилар. Ростдан ҳам бу бошқа қайтарилмади. 1945 йилда балки тарихда илк бор оддий инглизлар нимани сўраган бўлсалар ўшани олдилар.

       Оруэлл ҳам истаганига эришдими?

      Оруэлл


Скачать книгу

<p>24</p>

Эгалитаризм (фр. egalitarisme – тенглик) – тенг ижтимоий ва фуқаролик жамиятини қуриш кўзда тутилган концепция.

<p>25</p>

Радикал – кескин чора-тадбирлар тарафдори.