1985. Энтони Бёрджесс
Читать онлайн книгу.пастга тушиб, фабрика ишчилари ва кончилар маданиятини қабул қилишга ундаганида шундай деганди: “Талаффузингиздан бошқа нарсангизни йўқотмайсиз”. Аммо, негадир ўзи буни “йўқота” олмади. У қалбан ишчилар синфига адолатли бўлиш тарафдори эди. Бироқ, ишчиларни чин инсон сифатида қабул қила олмасди. Улар олижаноб ва азамат – “Молхона”даги тулпор Боксчи каби виждонли ҳайвонлар эдилар. Аммо, аслиятан уларнинг лойи бошқа жойдан, ўзиники бошқа жойдан олинганди. У ўзидаги қусур билан курашишга, уларни севишга қаттиқ ҳаракат қилди: Париж ва Лондон харобаларида кезишга ўзини мажбурлади, бир неча ойни оғир шароитларда ўтказди. Буларнинг меваси эса “Уиган бандаргоҳига йўл” ҳақидаги китоб бўлди. У ишчиларга ёки ҳайвонларга ачинарди. Бунинг устига улардан қўрқарди ҳам. Унинг асарларида ўзи яшай олмаган ишчилар ҳаёти ҳақидаги ностальгия37 унсурлари кучлироқ. Ва бу ностальгия уйдаги чегарасиз ғам-қайғуга айланди. Шунингдек, у бошқа бир ностальгия билан аралашиб кетди.
Сиз ўтмиш ностальгиясини назарда тутяпсизми? Англиянинг қайтариб бўлмас хира ўтмиши. Ёки Диккенсча ўтмиш. Бундан унинг социализми сархуш ҳолатга келган. Социализм ўтмишни ёвузлик деб баҳолаб ундан юз ўгиради. Унинг бор қарашлари келажак сари йўналтирилган.
Ҳақсиз. Оруэлл қулайлик ва шинамликдан маҳрум – ўзига яраша ошхона, устунга осилиб турган сон гўшти ва қари итнинг ҳиди омухталашган ўтмишни тасаввур қилади. Мутахассис сифатида у ўтмишга ҳушёрроқ ва эҳтиёткорроқ кўз билан қараши лозим эди. Меҳрибон полицияни, қаҳвахоналардаги шовқинли ва эркин гурунгларни, тоза ҳавони, ҳамиша бирга яшайдиган оилангни, қовурилган гўшт ва йоркшир пудингини, эски мюзик-холлардаги жанжалларни қўмсай бошласанг, ўгирилишга ҳам улгуролмайсан, гўё сквайр қаршисида қалпоғингни бурдалаб ташлагинг келади. Бу ўтмишнинг қаршисига ҳақиқатни – сиёсий ақидалар, пиво кўтарган қуролланган полиция, тергов олдидаги қўрқув, балиқли сосискаси бор ҳақиқатни қўйишга тўғри келади. “Ҳавони ютиш” қаҳрамонини эслайсизми? У ярамас бир нарсани тишлайди-да, ўзини гўё оғзида замонавий дунё бордек ҳис қилганлигини айтади. Афтидан, Оруэлл келажакдан қўрқарди. У келажакка ўтмишни, яъни сохта нарсаларсиз, ҳақиқий дунё ҳисобланган ўтмишни қўйишни истарди.
Ахир портловчи куч ролини айнан келажак ўйнайди, деб ҳисобланади-ку. Бовужуд, Уинстон Смитнинг исёни ҳам ўтмиш билан боғлиқ.
Ўтмиш чиндан портловчи унсур ролини ўйнайди. Қайси маънодаки, назариётчиларнинг доктринал қадриятларига қарши туради. Ўтмиш инсонийдир, абстракт эмас. Бир қарашда аҳамиятсиз ва анчагина нейтрал жиҳатларни оламиз – масалан, узунлик ва оғирлик ўлчовларини. “1984” – моҳиятан башоратчи, Британия метрик системага ўтишини айтгувчи китоб. Уруш якунида Британиянинг анъанавий бирликларини ҳатто ҳали илгари сурилмаган Франциянинг картезиан38ча абстракцияларига алмаштириш бўйича расмий таклиф берилди. Кўпчилик ўзгаришлар яқин эканлигига амин эди. Дюймлар, футлар ва ярдлар бармоқлар, қўл-оёқларга ҳаддан ортиқ
37
Ностальгия – бу ерда соғиниш, қўмсаш маъносида.
38
Картезиан – Рене Декарт ва унинг издошлари яратган фалсафий таълимот.