Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Читать онлайн книгу.

Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан


Скачать книгу
билан ея бошлайдики, овқатдан олдин иштаҳаларини бўғиб қўйиши ҳеч гап эмасди. Шунинг учун ҳам Тейлер ёнғоқ косасини чеккага олиб қўяди ва меҳмонлар мезбонга раҳмат айтади.25

      Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу кичкина аҳамиятсиз ҳодиса микроиқтисодиётнинг асосий тамойилларидан биридаги муҳим хатони кўрсатади: назарияга кўра, ақлидрокли шахсларни муайян танловлардан маҳрум қилиш орқали уларнинг фаровонлигини ошириш мумкин эмас. Агар одамлар мазали таомдан олдин ошқозонларини ёнғоқ билан тўлдириб ташлашни хоҳлашмаса, шунчаки истеъмол қилишни тўхтатишлари керак. Аммо улар шундай қилмайди. Ва бу нафақат ёнғоқ билан боғлиқ вазиятга, балки бошқа ҳолатларга ҳам тегишли. Масалан, агар одамлар узоқ истиқболда ўз ҳаётини яхшилайдиган ишларни қилиш учун ўзларини назорат қила олмаса (вазн йўқотиш, чекишни ташлаш, кексалик даври учун пул йиғиш), жамият бу функцияни ўз зиммасига олиши ва одамларнинг иродаси етмайдиган ишларда уларга ёрдам бериши (ёки мажбурлаши) мумкин. Бу ҳолатда давлат сиёсати мажозий маънода ёнғоқ косасини бир чеккага олиб қўяди, дейиш мумкин. “Биз, одамлар, каллавараммиз, семиришга мойилмиз. Биз ишларни вақтида қил маймиз ва ўзимизга жуда ҳам ишониб юборамиз”, ‒ деган эди Тейлер Нобель мукофоти совриндорлари учун уюштирилган зиёфатда. Ва қўшимча қилганки: “Албатта, бизга барибир анъанавий иқтисод назарияси керак. Бироқ тўғри башорат қила олиш учун биз бундай назарияларни бошқа ижтимоий фанларнинг ютуқлари билан тўлдириб боришимиз лозим”26.

      Хулқ-атворни ўрганувчи иқтисодиёт тармоғи психология ва иқтисодиётнинг бирлашуви натижасида пайдо бўлган. Бу фан одамлар қандай қарор қабул қилишини ўрганади. Принстон университетининг социология ҳамда психология профессори Даниэль Канеман ноаниқлик шароитидаги қарорлар, хусусан, “инсон қарорлари қандай қилиб стандарт иқтисодий назария томонидан тахмин қилинганидан кўра бошқача бўлиб чиқиши мумкинлиги” бўйича тадқиқотлари учун 2002 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.27

      Канеман бошқа олимлар билан бирга “чегараланган рационаллик” назариясини ишлаб чиқди. Назария моҳияти шундаки, кўпчилик одамлар интуиция ёки тажрибага асосланиб қарор қабул қилади. Ёмғир ёғиш-ёғмаслигини аниқлашда об-ҳаво маълумотини батафсил ўрганиш учун соатлаб вақт сарфлаш ўрнига осмонга бир марта қараб қўйишни мисол сифатида келтириш мумкин. Аксарият ҳолларда бу ёндашув ишлайди. Бироқ баъзида ишламайди. Хулқ-атворни ўрганувчи иқтисодчилар тажрибамиз ёки интуициямизга таяниш узоқ истиқболда қандай қилиб зараримизга ишлаши мумкинлигини ўрганишади.

      Масалан, одамлар ҳар доим ҳам хавфни сезмайди ва эҳтимолларни ҳам яхши англамайди. Яқинда мен бу фикрнинг ажойиб тасдиғини кўрдим. Нью-Ҳэмпшир штатидаги кўчада юраётиб, тротуарда турган улкан “Harley Davidson” мотоциклини кўриб қолдим ва унга ҳавас билан боқдим (бу штат қонунларига кўра, мотоциклчилар каска кийишлари шарт эмас). Ҳавасимни пайқаган


Скачать книгу

<p>25</p>

Richard H. Thaler and Cass R. Sunstein, Nudge: Improving Decisions about Health, Wealth, and Happiness (New Haven, Conn.: Yale University Press, 2008).

<p>26</p>

Richard Thaler, Speech at the Nobel Banquet, December 10, 2017.

<p>27</p>

Press release from The Royal Swedish Academy of Sciences, October 9, 2002.