Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Читать онлайн книгу.

Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан


Скачать книгу
олмайди. Ундаги ноёб қобилият бошқалар учун тўсиқдир. Чикаго университетидаги иқтисодчи Шеруин Розен “машҳур юлдуз ҳодисаси” деб атаган ҳолат Леброн Жеймсга мос тушади. Бозор қанчалик катталашаса (мисол учун профессионал баскетболнинг томошабинлари кўпайса), кишиларнинг қобилиятлари ўртасидаги кичик тафовутлар катта пулга айланиб боради. Бозордаги катта улушни эгаллаш учун бошқалардан кўра озгина кўпроқ қобилиятга эга бўлсангиз бас.

      Аслини олганда, Леброннинг маоши радиобошловчи Раш Лимбонинг ҳозирги маоши билан таққосланса, сариқ чақага тенг бўлиб қолади. У яқинда “Clear Channel Communications” компанияси билан 400 миллион долларга саккиз йиллик шартнома имзолади. Ушбу компания Раш Лимбонинг радиодастурини бутун мамлакатга ёяди. Раш сиёсат ҳақида вайсовчи бошқа бошловчилардан шунчалик яхшими – айнан уни танлашган? Йўқ, унга энг зўр бўлишнинг ҳожати ҳам йўқ. У катта аудиторияни – кунлик йигирма миллион тингловчини ўзига жалб қилиши учун дастурини қолган бошловчилардан озгина қизиқарлироқ олиб борса бас. Ҳеч ким ўзининг севимли радиостанцияси жаранглаб турганда бошқа радиоканалга ўтказмайди, шунинг учун тингловчилар ҳамда шу тингловчиларнинг эътиборини тортиш мақсадида катта пул тўлайдиган реклама берувчилар учун курашда ғолиб ҳамма нарсага эга чиқади.

      Кўпгина бозорларда янги фирмалар кириб келишининг олдини олувчи тўсиқлар мавжуд, бунда янги фирмалар маҳсулотлари қанча кўп фойда келтириши мумкинлигининг аҳамияти йўқ. Баъзида моддий ёки табиий тўсиқлар ҳам учраб туради. Трафл номли замбуруғ турининг бир фунти 500 доллар туради, чунки уни уй шароитида етиштиришнинг иложи йўқ ‒ трафл фақатгина ёввойи табиатда ўсади ва махсус ўргатилган ит ҳамда чўчқалар ёрдамида ер остидан кавлаб олинади. Баъзида эса бозорга киришда қонуний тўсиқлар учрайди. Кўчада силденафил цитрат сотишга уринманг, чунки бунинг учун қамалиб кетасиз. Бу модда сизни еттинчи осмонга учирмайди, ноқонуний ҳам эмас. Бироқ ундан “Viagra” дорисини тайёрлашади, “Viagra”ни сотиш патенти эса фақатгина “Pfizer” компаниясига тегишли. Компания Америка ҳукумати тасдиқлаган қонуний монополия ҳисобланади. Иқтисодчилар патент муддати қанча давом этиши ёки қандай янгиликлар патентланиши кераклиги тўғрисида баҳслашиб туриши мумкин, бироқ кўпчилиги патент туфайли бошқа фирмаларнинг бозорга кириши учун тўсиқ пайдо бўлиши фирмаларни янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантиради, деган якдил фикрда. Шубҳали сабабларга кўра сиёсий жараёнлар ҳам бозорга киришда тўсиқ яратиб қўяди. 1980-йилларда Америка автомобиль саноати япониялик автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан қизғин мусобақага киришган пайтда Америкадаги машина ишлаб чиқарувчи компанияларда иккита асосий йўл бор эди: 1) мижозлар истагани каби арзонроқ, яхшироқ ва ёнилғи тежайдиган машиналар ишлаб чиқариш; 2) лоббистларга катта сармоя киритишлари, лоббистлар эса Конгрессни бож тўловлари ва квоталарни кўпайтиришга кўндиришлари мумкин эди. Юқори божлар Япония машиналарини бозордан чиқариб юборар эди.

      Баъзи


Скачать книгу