Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Читать онлайн книгу.

Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан


Скачать книгу
сотилиши ажабланарли эмас. Бу самолётдаги нархлар ўртасидаги тафовутга ўхшайди. Одамлар уй ҳайвонларидан кўра ўзлари учун кўпроқ пул тўлашга тайёр. Шунинг учун ҳам, даромадни кўпайтиришни кўзлаган компаниялар икки оёқли беморлар учун бир нархни, тўрт оёқли беморлар учун бошқа бир нархни белгилаб қўяди.

      Компаниялар юқори технологиялардан фойдаланиб ўз харидорлари тўғрисида кўпроқ маълумот тўплаш имкониятига эга бўлмоқдалар, натижада нархлар борасидаги дискриминация янада кенг тарқалиши аниқ. Масалан, бугунги кунда товарларни интернет ва телефон орқали буюртма берганлар учун ҳар хил нархларни белгилаб қўйиш мумкин. Бундан ташқари, компания онлайн харидорларнинг аввал сотиб олган маҳсулотларига қараб шу харидорларга турлича нархларни белгилаши ҳам мумкин. “Priceline” (компаниялар истеъмолчиларга саёҳат таклифларини тақдим этадиган сайт) каби фирмалар турли мижозларга самолёт чиптаси ёки меҳмонхона учун бир-биридан фарқли нархларда тўлов қилишга имкон беради. “Wall Street Journal”нинг “Технология нархларни қандай ўзгартирмоқда?” деб номланган мақоласида шундай ёзилган эди: “Бир қарашда, озиқ-овқат дўконлари ҳамма учун битта нарх қўядиган дўконга намуна бўлиб хизмат қилиши мумкиндек туюлади. Бироқ бугунги кунда улар расмий равишда маҳсулотларнинг битта нархини эълон қилса-да, купонлардан фойдаланмоқчи бўлган мижозларга бошқа нарх, доимий мижоз картаси эгаларига эса бошқа нарх белгилайди. Бу эса дўконларга аҳолининг истеъмол одатлари тўғрисида батафсил маълумот тўплаш имконини беради”17.

      Юқоридагилардан қандай хулоса чиқариш мумкин? Истеъмолчилар иложи борича кўпроқ нарсани олишни хоҳлайди, компаниялар эса ўз даромадларини максимал даражада оширишни истайди. Оддий кўринадиган бу каби тушунчалар бизга атрофимиздаги дунё ҳақида кўп нарса айтиб бериши мумкин.

       Бозор иқтисодиёти ҳаётимизни яхшилайдиган қудратли кучдир. Компания учун фойда олишнинг ягона усули ‒ истеъмолчига сотиб олмоқчи бўлган нарсаларини таклиф қилиш. Бунинг учун компания термос кружкалардан тортиб кучли антибиотикларга қадар янги маҳсулотларни яратади. Ёки мавжуд маҳсулотларни олиб, янада яхшилайди, ёки арзонроқ қилиб қайта ишлаб чиқаради. Бундай рақобат истеъмолчилар учун ниҳоятда фойдали. 1900 йилда Нью-Йоркдан Чикагога уч дақиқали телефон қўнғироғи 5.45 доллар турарди, бу ҳозирги ҳисоб билан 140 долларга тенг. Бугунги кунда агар сизда чексиз тарифга эга мобил телефон бўлса, бундай қўнғироқ деярли текинга тушади. Фойда излаш жуда кўп соҳаларда, ҳатто таълим, санъат ва тиббиётда ҳам одамларни энг яхши ишларни амалга оширишга илҳомлантиради. Сизнингча, юрак операциясига муҳтож дунё етакчиларининг нечтаси даволаниш учун Шимолий Кореяга учган бўларди?

       Шу билан бирга, бозорда ахлоқ тушунчаси мавжуд эмас. Йўқ, бозор жуда ахлоқсиз ҳам эмас, у шунчаки ахлоққа нисбатан бефарқ. Бозор ўз ҳолича аҳамиятли бўлган маҳсулотни эмас, балки танқис маҳсулотларни қадрлайди. Олмоснинг


Скачать книгу

<p>17</p>

June 21, 2001, p. A1.