Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Читать онлайн книгу.

Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан


Скачать книгу
гавжум кўчаларида арзон соябонлар сота бошлаш каби оддий бўлиши мумкин. (Шу сотувчи йигитлар қаердан пайдо бўлиб қолар экан?) Ёки “Boеing 787 Dreamliner” самолётини (йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган бу самолёт дизайнини “Cray” суперкомпьютерларида яратишнинг ўзи 800 000 соат вақт олган) йиғиш каби мураккаб бўлиши ҳам мумкин. Яхши фойда топадиган фирма ўттиз долларлик маҳсулотдан саксон долларлик овқат тайёрлайдиган ошпазга ўхшайди. Бунда ошпаз ўзининг қобилиятларидан фойдаланган ҳолда таркибий маҳсулотлари нархидан анча қимматроқ турадиган маҳсулот яратади. Бу ҳар доим ҳам амалга ошадиган осон иш эмас. Фирмалар нима, қандай, қаерда, қанча миқдорда ишлаб чиқариш ва қандай нархда сотиш борасида қарор қабул қилишлари керак. Мижозлар бирор нимани сотиб олишда узоқ вақт бир қарорга келолмаслиги каби фирмалар ҳам ишлаб чиқаришда бундай муаммо билан юзлашади.

      Қарорлар қандай қабул қилинади? Бу анча мураккаб жараёнлардир. Бозор иқтисодиётининг кучли томонларидан бири – у ресурслар энг самарали равишда ишлатилишини таъминлайди. Нима учун Райан Гослинг автомобиль суғуртасини сотиш билан шуғулланмайди? Чунки шундай қилганида, ўзининг ажойиб қобилиятларини бекорга сарфлаган бўларди. Ҳа, у ўртача сотувчилардан кўра кўпроқ суғурта сотиши мумкин бўлган дилтортар инсон. Бироқ, шунингдек, бутун дунёдаги миллионлаб одам шунчаки унинг ижросини томоша қилиш учун кино кўришга боради. У – ҳар қандай фильмнинг муваффақиятини таъминлайдиган камёб инсон. Ҳолливуд кино саноати таваккалга бой, аммо Райан Гослинг фильмда роль ўйнаши фильм муваффақиятини таъминлар экан, демак, бу фильмга киритилаётган сар моя таваккалчиликдан кўра кўпроқ банкка қўйилаётган маблағга ўхшайди. Шу сабабли студиялар Райан Гослингга бош роль ўйнаши учун ўттиз миллион доллар атрофида пул тўлашади. Ким билсин, балки, суғурта компаниялари ҳам Гослингнинг кишини маҳлиё қиладиган истараси учун пул тўлашни истар ‒ фақат кўпи билан 50 минг доллар атрофида. Шундай экан, Райан Гослингга энг яхши ҳак тўлайдиган жой Ҳолливуд, чунки у ўша ердагина ўзининг максимал самарадорлигини кўрсата олади.

      Нархлар катта пештахталар каби энг муҳим маълумотни кўрсатади. Ушбу боб аввалида Париждаги “Rue De Rivoli” ресторани қандай қилиб деярли ҳар куни мижозларига етарли миқдорда тунец балиқларини етказиб беради, деган саволни ўртага ташлагандик. Ҳамма гап харажатда. Мижозлар иштаҳа очувчи сашимидан кўпроқ буюртма бера бошласа, ресторан ҳам балиқларни сотиб олишда каттароқ буюртма беради. Агар тунец балиғи ресторанларда машҳур бўла бошласа, балиқнинг улгуржи нархи ошади, яъни Тинч океаннинг қаеридадир балиқ овлаш билан шуғулланадиган балиқчи олдингидан кўра кўпроқ пул топади. Тунецга бўлган талаб ошганини англаган баъзи балиқчилар эса лосось ўрнига тунец овлашни бошлайди. Бу орада баъзи тунец овловчи балиқчилар кўпроқ вақтини овлашга сарфлай бошлайди ёки эндиликда топаётган пулларига мос равишда қимматроқ ов қуролларини сотиб олади. Уларни Париждаги тушлик нархларининг кўтарилиши умуман


Скачать книгу