Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Читать онлайн книгу.ҳамкорлик қи лишга ёрдам беради, ҳамкорлик эса биологик турнинг яшаб қолиши гаровидир. Шундай экан, фидойилик бир қарашда туюлганидек маъносиз эмас. Мияларимиз жамоа манфаатларини кўзловчи хатти-ҳаракатларни рағбатлантирадиган қилиб шаклланган. “Биздаги альтруизм ўйлаганимиздан ҳам мустаҳкамроқ ўрнашган бўлиши мумкин”, ‒ деганди Калифорния университетидаги Неврология ва инсон хулқини ўрганиш институтининг илмий ходими 2016 йилда.13
Биз ҳар куни альтруистик қарорлар қабул қиламиз, аммо одатда кичикроқ кўламда. Тунец балиғини дельфин гўшти қўшилмаган ҳолда олиш учун бир неча цент кўпроқ пул тўлашимиз, ёқтирган хайрия ташкилотимизга пул жўнатишимиз ёки ҳарбий хизматга кўнгилли сифатида қўшилишимиз мумкин. Буларнинг барчаси бизга фойда бера олади, аммо бирортаси худбинлик саналмайди. Америкаликлар ҳар йили 200 миллиард доллардан зиёд маблағни хайрияга сарфлашади. Биз бегоналар учун эшикларимизни очиб берамиз. Ҳайратланарли даражада сахийлик ва жасорат кўрсатамиз. Бироқ буларнинг ҳеч бири одамлар ўз ҳаётини яхшилаш учун ҳаракат қилади, деган асосий ғояни инкор этмайди, чунки унга нима фойда ёки нима ёқимли эканини инсоннинг ўзи белгилайди. Аммо бу ғоя ҳар доим мукаммал ва яхши қарорлар қабул қилишимизни билдирмайди. Биз доим ҳам яхши қарор қабул қилавермаймиз. Бироқ барчамиз мавжуд маълумотларга таянган ҳолда фойдали бўлиши мумкин, деб ўйлаганимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Шундай қилиб, эски ва фундаментал фалсафий саволга жавоб топдик. Жўжа нима учун йўлни кесиб ўтади? Чунки бу унинг максимал фойдасига ишлайди.
Максимал фойдани кўзлаш осон эмаслигини ёдингизда тутинг. Ҳаёт мураккаб ва ноаниқликларга тўла. Айни дамда қилишимиз мумкин бўлган ишлар чексиз. Аслида, ҳар бир қароримиз альтернатив танловдан иборат. Ай тайлик, эртанги фойдамиз эвазига бугунгисидан воз кечишимиз мумкин. Мисол учун, компаниянгиз йилда бир марта ўтказадиган саёҳати пайтида каноэ қайиғи эшкагини олиб, бошлиғингизнинг бошига туширишдан қандайдир лаззат олишингиз мумкин. Бироқ ушбу бир лаҳзалик лаззат йиллаб қамоқхонада ўтиришингизга арзимайди (сизга қанақа, билмадим, лекин мен шундай деб ўйлайман). Жиддийроқ айтадиган бўлсак, энг муҳим қарорларимизнинг кўпи бугунги харидимиз нархини келажакда қанча харид қилишимиз мумкинлиги билан ўлчашдан иборат. Биз университетдаги йилларимизни “Роллтон” еб ўтказишимиз мумкин, чунки олий маълумотли бўлиш бизга келажакдаги фаровонликни таъминлайди. Ёки тескариси бўлиши ҳам мумкин. Гарчи кредит картамиздаги қарз фоиз бўйича ошиши натижасида келажакда камроқ пул сарфлашимизга тўғри келишини билсак-да, бугун катта экранли телевизор сотиб олиш учун кредит картамиздан фойдаланишимиз мумкин.
Шунга ўхшаб, иш ва бўш вақтимизни ҳам мувозанатда сақлаймиз. Сармоя масалалари билан шуғулланувчи банк ходими бўлиб ҳафтада тўқсон соат тиним билмай ишлаш жуда катта даромад келтирар, бироқ унда сотиб олиш мумкин бўлган нарсалардан роҳатланиш учун камроқ вақт қолади. Мисол учун, укам ўз карьерасини
13
Meg Sullivan, “Your Brain Might Be Hard-Wired for Altruism,” UCLA Newsroom, March 18, 2016.