Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Читать онлайн книгу.учун етарли вақт, деб ҳисобладим, шундай бўлса ҳам ишонч ҳосил қилиш учун яна ўн беш дақиқа кутишга қарор қилдим ва кейин яна раҳбарнинг офиси томон қадам ташладим.
Нимагадир иккинчи сафар олдингидан ҳам кўпроқ асабийлашаётган эдим. Менимча, бу хўжайиннинг учрашуви тугаганига ишончим комил эмаслиги учун бўлса керак. Агар у ҳали ҳам учрашувда бўлса, мен яна бир марта ўзимни ҳожатхонага кетаётгандай кўрсатишимга тўғри келади ва у мени қовуғида ёки қорнида жиддийроқ муаммоси бор, деб ўйлай бошлаши мумкин. Камига иш ўрним яқинидаги қолиб унинг офиси ёнидаги ҳожатхонадан фойдаланаётганим ғалати кўринаётган бўлса керак. Балки, у иш ўрним яқинидагиси ишламай қолган, деб ўйлагандир. Булар унинг хаёлидан ўтаётганига ишончим комил эди, шунинг учун ўзимни бу аҳамиятсиз эканига ишонтиришга уринардим. Барибир бу менинг “Oracle”даги охирги иш куним бўлиши керак эди. Лекин раҳбарнинг ўн йилдан кейин мен ҳақимдаги ягона хотираси залнинг бошқа томонидаги ҳожатхонадан тинимсиз фойдаланганим бўлади, деган хаёл миямнинг туб-тубида тинимсиз айланарди. Бу эса даҳшат эди.
Шу сабабли мен унинг ёдида «ҳожатхонага серқатнов бўлиб қолган ғалати бола» сифатида қолмасликка қарор қилдим. Менда бир ғоя туғилди. Тўғри унинг офисига кираман-да, ҳаммасидан қутуламан. Шундай қилиб, мен орқага қайтиш йўқлигини таъкидлаб, йўлак бўйлаб бордим. Олдиндан кўзларимиз тўқнашиб кетмаслиги учун деворга яқинроқ томондан юрдим, шунда у менинг узоқдан юриб бораётганимни кўрмасди. Юрагим тез-тез урарди. Бу сафар унинг эшиги очиқлигига кўзим тушди. Ниҳоят, эшик олдига келиб ичкарига қарадим. Унга ишдан кетаётганим ҳақида айтишга тайёр эдим.
Бироқ хонада ҳеч ким йўқ эди.
Бу энг қийин ишдан кетиш сифатида тарихда қоладиганга ўхшарди. У бошқа бир учрашувга ёки тушликка кетгандир, деган хаёлда мен ҳам тушликка боришга қарор қилдим. Тушдан сўнг учинчи уриниш учун қайтиб келмоқчи бўлдим. Бир хўрсиндим-да, орқага қайрилдим. Шунда орқамда турган раҳбаримга дуч келдим.
«Тони? Мени қидираётган эдингизми?» – сўради у.
Мен бу ҳолатга руҳан тайёр эмасдим. Ўша вақтда «Taco Bell» дан нимадир буюртма қилиш ҳақида ўйлаётгандим. Эсанкираб шоша-пиша «Йўқ, узр» деб ғўлдирадим, бошқа шубҳа уйғотмаслик учун иложи борича тезроқ юриб кетдим.
«Taco Bell» да иккита муҳим қарорни қабул қилдим. Ошқозонимга кутилмаган тетиклаштирувчи таъсир кўрсатадиган янги ичкилик такони синаб кўрмоқчи бўлдим. Бундан ташқари ишдан бўшаш учун эртагача кутишга қарор қилдим. Бугун мавриди эмаслигига ишоралар етарли эди.
Ўша куни кейинроқ офисга қайтганимда, ишдан бўшаш масаласи билан шуғулланишим шарт эмаслигини билганимдан анча енгил тортгандим. Иш ўрним яқинидаги ҳожатхонага борганимда эшикдаги ҳожатхона тозаланаётгани ва бошқасидан, яъни хўжайиннинг офиси ёнидагисидан фойдаланиб туриш ҳақидаги ёзувни кўрдим.
Яхши томони, мен аллақачон унинг қаердалигини билардим ва ўша томонга юрдим. Ҳожатхонага яқин борганимда раҳбарнинг эшиги очиқлигига ва у хонада ёлғиз эканига кўзим