Евгений Онегин. Александр Пушкин

Читать онлайн книгу.

Евгений Онегин - Александр Пушкин

Скачать книгу
лекин Ромулдан17 бошлаб то шу чоқ

Кечган замонларнинг латифаларин

Эсидан чиқармас эди Онегин.

VII

Нозик садоларга умрин ҳис билан

Бағишлашга йўқди унда зўр ҳавас,

Қанча уринмайлик, Онегин зотан,

Хорейни ямбдан18 фарқ қила билмас.

Койирди Гомерни ҳам Феокритни19,

Аммо ўқир эди Адам Смитни20,

Иқтисодчи эди Онегин чуқур,

Яъни мулоҳаза у қила олур:

Давлат қандай қилиб бойийди олдин,

Сўнгра нима билан яшар ва нега

Оддий маҳсулотга у бўлса эга –

Унга керак бўлмас ҳаттоки олтин,

Буни англаёлмас эди отаси,

Гаровга қўйилди ери – даласи.

VIII

Евгенийнинг яна бор маълумотин

Айтиб беришликка йўқ менда дармон,

Лекин қайси бобда у доҳийди чин

Ва қайси илмда у зўр билимдон?

То ёшликдан бери Онегин учун

Ҳам емак, ҳам азоб, ҳам ором, ҳар кун

Унинг қайғу-ҳасрат аралаш, хаста

Танбал ҳаётини тўлдирган нарса –

Муҳаббат, эҳтирос илмидир, бироқ,

Бу ҳисни этмишди Назон21 тараннум,

Шу юздан кўрганди у жазо, зулм;

Молдавия чўли ичида узоқ –

Қувилиб ўз юрти Италиядан,

Исёнкор ва порлоқ умрин тугатган.

IX

X

Кўп барвақт ўрганди риё ҳунарин,

Умидни яширар, рашкни яширар,

Қайғули кўринар, кўзлари ғамгин,

Ҳам алдар, ҳам аврар, ҳам инонтирар,

Гоҳ мағрур кўринар, гоҳ итоаткор.

Ўйчан ё паришон бўлишга тайёр!

Дам қандай ошифта сукутга чўкур;

Дам қандай оташин бир нотиқ бўлур,

Ишқий мактубларда у қандай қайдсиз!

Бирига берилиб ва севиб бирин,

Қандай унутишни биларди ўзин!

Боқиши қандай тез, нозик ва тамиз,

Уятчан ва жасур, лекин баъзи чоқ

Хоҳласа кўзёшин оқизар порлоқ.

XI

У қандай ўзгача кўриниб, ҳазил –

Ила маъсумликни ҳайратга солар,

Дарҳол маъюсланиб, қўрқитиб енгил,

Ёқимли хушомад билан овутар;

Илишга устадир ихлос лаҳзасин,

Қизлик иффатининг мулоҳазасин –

Ақлу эҳтирос-ла енгиб, у охир –

Хоҳ-нохоҳ илтифот кутмоққа моҳир.

Ёлвориш, эътироф талаб қилишни,

Қалбнинг илк садосин тинглашни зимдан,

Ёр кетидан чопиб, ногоҳ у билан

Махфий учрашувни, қўлга илишни

Биларди… сўнг, ёр-ла ёлғиз, бирпасда –

Хилватда сабоқлар бермоққа уста.

XII

Донғи чиққан танноз хотинлар қалбин

Ўйнатишга қандай ўрганди эрта!

Истаса агар у ўз рақибларин

Бутун йўқотишни, ана шу дамда

У қандай заҳар тил билан узарди!

Қандай тузоқларни у ҳозирларди!

Бахтлиман, деб юрган эрлар, сиз лекин

Юрдингиз

Скачать книгу

17

Ромул – Рим шаҳрини таъсис этган афсонавий шахс. Ромулнинг туғилиши ва ҳаёти афсоналарда хаёлий, мавҳум тафсилотлар ила безатилган.

18

Хорей, ямб – рус поэзиясида икки асосий шеър вазни.

19

Гомер – бизнинг тарихдан тахминан 1000 йил илгари яшаган ярим афсонавий қадим юнон шоири. «Одиссея» ва «Илиада» номли икки буюк шеърий асарни шу шоирга нисбат берадилар. Бу асарларда қадим замонларнинг Троя уруши ҳақидаги халқ эртаклари бадиий акс этган. Феокрит – бизнинг тарихдан III аср илгари ўтган қадим юнон шоири ва файласуфи, жуда узоқ ўтмишда чўпонларнинг бахтли ва ғамсиз турмушини тасвирлаган чўпон шеър оқимининг намояндаси.

20

Адам Смит (1722 – 1790) – инглиз буржуазияси иқтисод олимларидан, сиёсий иқтисодда «классик мактаб»ни қурувчилардан бири. Смит ўзининг машҳур асари – «Халқларнинг бойлиги»да ташқи ва ички савдонинг сарбаст бўлишлигини, хўжалик фаолиятини тўсиб турган ҳар хил тўсиқларнинг йўқотилиши кераклигини илгари суради. Адам Смит таълимоти капитализм устида ишлаб чиқаришни ўстириш учун тор феодализм тарбияларига қарши кураш олиб борган ва мустаҳкамланган инглиз буржуазиясининг идеологиясини акс эттиргандир. XIX аср бошларида Русияда буржуазия муносабатлари ўca бошлагани сабабли, Адам Смит асарлари русчага таржима қилиниб, дворян доираларида кўп ўқиларди. Бу ерда Пушкин Адам Смит таълимотини кўрсатади. Унинг таълимотича, мамлакатнинг бойлиги ақчада эмас, балки меҳнатда, ишлаб чиқарилган товарлар, истеъмол буюмларниинг кўплигидадир.

21

Назон – қадим Румо шоири; ишқий шеърлар, поэмалар ёзган. Ишқий шеърлари учун император Август томонидан Римдан Қора денгиз қирғоғига ҳайдалган ва шу сургунда ўлган. Пушкин бу шоирни жуда севар эди. Жанубда яшаган вақтида Назоннинг таржимаи ҳоли ва ижодини ўрганишга киришган.