Евгений Онегин. Александр Пушкин

Читать онлайн книгу.

Евгений Онегин - Александр Пушкин


Скачать книгу
этиб куйламоқ такаббурларни:

      На севгига, дардга, на илҳомлари

      Тўқиган куйларга улар арзимас,

      Бу сеҳргарларнинг сўзи ва кўзи

      Нақ оёқларидай алдоқчи ўзи.

XXXV

             Онегиним қалай? Мудраганича

      Ётоққа у жўнаб кетади балдан;

      Ҳар вақт ғовур-ғувур Петербург эса

      Дўмбира товуши ила уйғонган.

      Савдогар туради, ташувчи борар,

      Извошчик биржаси томон югурар,

      Шошади хурмали* бир сутчи хотин,

      Тонгги қор ғирчиллар у юрган сайин.

      Бошланди ёқимли тонгнинг сурони.

      Дарчалар очилди. Қувурдан тутун

      Юксалди ҳавога нақ мовий устун.

      Қоғоз қалпоқ кийган немис новвойи

      Худди ҳар кунгидай, кечикмай бир он,

      Дўкон очиб савдо қилади чаққон.

XXXVI

             Балнинг шовқини-ла қурган тинкаси,

      Онегин учун тонг ярим кечадир.

      У ўйин-кулгию, зийнат гўдаги,

      Тинчгина роҳатда ухлаб ётадир.

      Пешинда уйғонар, тонггача локин

      Бояги тартибда умр ўтар тағин.

      Қандай ҳаёт дейсиз? Бир хил ва рангли,

      Эртанги ҳаёти – кечанинг айни.

      Бахтиёр ва хурсанд эдими лекин,

      Эркин юриб умрин кўклам чоғида,

      Порлоқ зафарларнинг кенг қучоғида

      Ҳар кунги завқ-сафо ичра Онегин?

      Зиёфатлар ичра у эҳтиётсиз,

      Соғломди: бу ҳаёт қолдирмади из?

XXXVII

             Йўқ: унинг ҳислари совиди эрта,

      Зериктирди кибор ҳаёт шовқини.

      Фикрини гўзаллар, жононлар қисқа

      Замонгина машғул этганди уни;

      Хиёнатлар уни чарчатиб қўйди.

      Дўстлар, дўстликлардан жуда тез тўйди.

      Яна ҳар кун лазиз таомлар ейиш,

      Ҳар кун шампанский қониқиб ичиш,

      Боши оғриб турган паллада яна

      Рангдор, ингичка сўз ёғдириш ҳар ён,–

      Булардан зерикди, дили бўлди қон.

      Гарчи у бўлса-да қизғин шумтака,

      Кўнгли қолган эди унинг тамоман,

      Ҳам жангдан, ҳам ўқдан ва ҳам қиличдан.

XXXVIII

             Онегин мубтало иллат сабабин

      Қидириб топишнинг келгандир чоғи.

      Инглиз зиққига ўхшайди, локин

      Қисқасин айтганда: рус хафақони

      Секин-секин уни эгаллаб олди.

      Тангрига шукрки, уринмай қолди

      У отиб ўзини ўлдириш учун.

      Аммо совиганди ҳаётдан бутун.

      Child-Harold50 каби ғуссали, синиқ,

      Қўноқхоналарда бўлар намоён,

      Киборлар ичида на ғийбат, бостон51,

      На тотли бир боқиш, на бежо қилиқ,

      Ҳеч бир нарса унга таъсир этмасди,

      Юрарди ҳеч нарса пайқамай асти.

XXXIX, XL, XLI

          . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

      . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

      . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

XLII

            Эй, серқилиқ кибор нозанинлари,

      Сизни у тарк этди ҳаммадан бурун.

      Рост айтсам, киборлар қилиғи бари

      Анча бездирувчи бўлибдир бугун.

      Эҳтимол баъзи бир хоним бир қадар,

      Бентамни ва СейниСкачать книгу


<p>*</p>

Хурма – каттароқ хурмача (муҳ.)

<p>50</p>

Чайльд Гарольд – машҳур инглиз шоири Байрон (1788 – 1824)нинг шу номли поэмаси қаҳрамони. Юқори асилзодалар муҳитида етишган, паришонҳол, бўш-бекорчи, ҳаётнинг ноз-неъматидан ортиқ тўйинган, безган, ҳар ерда қайғу чекатурган, ҳар ерда ҳар нимадан зерикатурган ёш аристократ йигит образи.

<p>51</p>

Бостон – карта ўйини.