Уч мушкетёр. Александр Дюма

Читать онлайн книгу.

Уч мушкетёр - Александр Дюма


Скачать книгу
бу Людовик XIII нинг энг оғир дардларидан бири эди. У муқаррибларидан бирортасини дераза ёнига етаклаб, унга: «Зерикиб кетяпман, тақсир, келинг, бирга зерикайлик» – деган ҳоллар ҳам бўлиб турарди.

      – Қандай? – хитоб қилди де Тревиль. – Ҳазрат олийлари шикордан роҳат қилмадиларми ҳали?

      – Роса роҳат бўпти-да! – тўнғиллади қирол. – Ҳамма нарса айнияпти, азбаройи худо! Билмайман, энди парранда из қолдирмай қўйдими, итлар сезгирлигини йўқотишдими. Биз каттакон буғунинг пайига тушиб, олти соат таъқиб қиляпмиз денг, уни Сен-Симонга қамай-қамай деганда ғалабани овоза қилайлик, деб энди мугузни лабимизга тутишимизни биламиз, гала тўсатдан сапчиб, аллақандай бир яшарига ёпишса бўладими. Мана, кўрасиз, лочин ови сингари буни ҳам йиғиштириб қўйишимга тўғри келади. Э, жаноб де Тревиль, мен бахти қаро қиролман! Битта шунқорим қолган эди, у ҳам тунов куни ҳаром ўлди.

      – Ростданам, ҳазрат олийлари, бу катта бахтсизлик, дилгирлигингизни тушунаман. Лекин, назаримда, лочин, қирғий ва бўлак овчи қушларингиз ҳали анча-мунча қолгандир?

      – Уларни ўргатиш қўлидан келадиган ҳеч ким йўқ. Қўшбегиларнинг уруғи қуриб кетаётир. Ёлғиз мен ҳали лочин ови санъатига эгаман. Мендан кейин ҳаммаси тамом бўлади. Қопқон, тузоқ қўйиб ов қилишади. Кошки эди, шогирд тайёрлашга улгурсам… Лекин, қаерда, жаноб кардинал бир зум тинч қўймайди, ҳадеб, Испанияни гапиради, Австрияни гапиради, Англияни гапиради! Ҳа, дарвоқе, кардинал хусусида: жаноб де Тревиль, мен сиздан норозиман.

      Де Тревиль шуни кутарди, холос. Қиролни у кўпдан бери биларди, унинг ҳамма ҳасрат-надоматлари борйўғи бир дебоча, унга журъат бахшида қиладиган қўзғатувчи воситага монанд нарсалигини тушунди. Ўзи айтмоқчи бўлган нарсаларни у мана энди гапиради.

      – Ҳазрат олийлари олдида мен нима гуноҳ қилибман? – юзида ғоят зўр таажжуб ифодалаб сўради де Тревиль.

      – Сиз бурчингизни шундай бажаряпсизми ҳали, тақсир? – дангал жавобдан қочиб, давом этди қирол. – Измингиздаги кишилар одамларни ўлдирсин, бутун бошлиқ даҳани бошига кўтарсин, сал бўлмаса бутун Парижга ўт қўйсин, деб мен сизни мушкетёрлар капитани қилиб тайинлабманми? Сиз бу хусусда лом-мим демайсиз-а? Айтгандек, – давом этди қирол, – мен сиздан бекорга нолиятганга ўхшайман. Эҳтимол, улар аллақачон қамалиб, жазосини тортгандир, уларнинг суд қилинганини менга маълум қилгани келгандирсиз.

      – Йўқ, ҳазрат олийлари, – хотиржам жавоб берди де Тревиль, – мен сиздан суд бўлишини илтимос қилиб келган эдим.

      – Кимлар устидан ахир? – хитоб қилди қирол.

      – Туҳмат қилганлар устидан, – деди де Тревиль.

      – Зап янгилик-ку, бу! – хитоб қилди қирол. – Уч лаънати мушкетёрингиз, бу Атос, Портос билан Арамисингиз ўша беарнлик муттаҳам билан бирга шўрлик Бернажуга қутургандай ёпирилганини ҳали сиз инкор этарсиз, уни шу қадар дўппослашганки, эҳтимол у ҳозир ажал тўшагида ётгандир? Бунинг кетидан де Ла Тремулнинг уйини қуршаб, унга ўт қўймоқчи бўлганларини ҳам инкор этарсиз – уруш пайти бўлса, майли эди, унча ёмон бўлмасди, зеро


Скачать книгу