Уч мушкетёр. Александр Дюма

Читать онлайн книгу.

Уч мушкетёр - Александр Дюма


Скачать книгу
кардиналнинг етти гвардиясини ишдан чиқариб қўйдиларинг? – давом этди Людовик XIII. – Бу кўп, қуюшқондан ташқари кўп. Иш шу қабилида борса, уч ҳафтадан кейин падари бузруквор ротасини янгилашига тўғри келиб қолади. Мен бўлсам, фармонларни жуда қаттиққўллик билан тадбиқ этишга мажбур бўлиб қоламан. Биттаси ҳам майли, энди эътироз қилмайман. Лекин, икки кун ичида етти кишини – такрор айтаман, бу кўп, қуюшқондан ташқари кўп.

      – Худди шунинг учун, ҳазрат олийлари, кўриб турганларидек, улар хижолатда, жуда пушаймонда, ҳам узр сўраяптилар, – Хижолатда? Жуда пушаймонми? Ҳм… – ишонқирамай гапирди қирол. – Мен уларнинг муғомбир башараларига ишонмайман. Айниқса, ҳув анави гасконча келбатлисига. Қани, яқинроқ келинг-чи, афандим!

      Бу сўзлар ўзига дахлдорлигини тушуниб, жуда ўсал бир қиёфада яқинроқ борди д’Артаньян.

      – Шунақами ҳали? Нега энди сиз аллақандай йигит тўғрисида гапириб ўтирибсиз? Ахир бу гўдак-ку, норасида гўдак! Шундай даҳшатли зарбани Жюссакка шу бола урди денг ҳали?

      – Бернажуга ҳам икки қилич зарбасини.

      – Ростдан-а?

      – Шуниси ҳисоб хорижидаки, – сўз қистирди Атос, – агар у мени Каюзакнинг қўлидан халос қилмаганида шу дақиқа ўзимнинг хокисор эҳтиромимни ҳазрат олийларига билдиришга мушарраф бўлолмасдим.

      – Демак, чинакам шайтон экан-да, бу ёш беарнлигингиз, раҳматлик отам айтгувчи, шайтонлар-эй! Бу туришда озмунча қилич синиб, камзул йиртиладими? Гасконликлар эса аввалгидек камбағал, тўғрими?

      – Тан олишим керак, ҳазрат олийлари, – деди де Тревиль, – олтин хазиналар уларнинг тоғларида ҳали-бери топилганича йўқ, гарчанд, раҳматлик отангизнинг тахт учун курашида қўллаб-қувватлаганлари учун худойим шундай мўъжиза яратса бўларди.

      – Бундан чиқди, отамнинг ўғли бўлганимдан кейин мени ҳам гасконликлар қирол қилиб қўйибдилар-да, тўғрими, Тревиль? Хўш, бош устига, бу менга маъқул… Ла Шене, бориб менинг ҳамма чўнтакларимни кавлаштириб кўринг – қирқ пистол топилармикан, агар топилса, бу ёққа келтиринг. Унгача эса ҳаммаси қандай содир бўлганини қўлингизни кўксингизга қўйиб, сўзлаб беринг, йигитча.

      Д’Артаньян кечаги ҳодисани майда-чуйда тафсилотларигача: ҳазрат олийларини кўраман деб азбаройи қувонганидан уйқуси қочиб, ўз дўстларининг ёнига қабулдан уч соат илгари ташриф буюргани, улар биргалашиб майхонага жўнаганлари ва Бернажу уни юзига копток тегиб кетишидан ҳадиксираётганини пайқаб, мазах қила бошлагани ва бу масхаралари касрига ҳаётини бой бераёзгани, бунга мутлақо алоқаси йўқ де Ла Тремул эса товонига уйидан Болупар бўлишига сал қолганларини ҳикоя қилди.

      – Шундай! Ҳаммаси худди менга герсог сўзлаб бергандай!.. Шўрлик кардинал! Икки кунда етти киши-я, яна энг кўнглига яқинлари!… Лекин, энди бас, жаноблар, эшитаяпсизми? Бас! Сизлар Феру кўчасининг қусурини, ҳатто, ортиғи билан чиқардиларинг. Кўнглингиз тўлса бўлади.

      – Ҳазрат олийларининг кўнгиллари тўлган бўлса, бизники ҳам тўлди, – деди де Тревиль.

      – Ҳа, кўнглим тўлди, – деди қирол ва Ла Шененинг қўлларидан


Скачать книгу