Уч мушкетёр. Александр Дюма

Читать онлайн книгу.

Уч мушкетёр - Александр Дюма


Скачать книгу
қилиб, буни ҳам қилган ҳамма ишлари сингари астойдил бажарди. Уни боплаб дўппослаб уй ва хизматни ташлаб кетишни Планшега ман қилиб қўйди.

      – Билиб қўй, – деб қўшимча қилди д’Артаньян, – истиқболинг сенга панд бермайди. Дурустроқ замонлар келади, агар мен билан қолсанг, иқболинг очилади. Мен бўлсам, тақдирингга зомин бўлишингга йўл қўйиш учун ортиқ даражада раҳмдил хўжайинман, илтижо қилаётганингдек, сенга жавоб беролмайман, Бу ҳаракат услуби мушкетёрларда д’Артаньяннинг дипломатик лаёқатига нисбатан чуқур ҳурмат уйғотди. Планшенинг ўзи ҳам қойил қолиб, кетиш тўғрисида ортиқ ғиринг деб оғиз очмади.

      Ёш йигитлар аста-секин муштарак ҳаёт кечира бошладилар. Одатлардан холи д’Артаньян вилоятдан дастлаб келгани ва унинг учун тамомила янги ҳаётга шўнғигани сабабли ўз дўстларининг одатларини ўзлаштириб олди.

      Қишда соат саккизда, ёзда соат олтида ўриндан туришар, паромдан хабар олгани ва ҳавода нима янги гаплар кезиб юрганини илғаб олишга уриниб кўргани жаноб де Тревилникига борардилар. Д’Артаньян мушкетёр бўлмаса-да, сел қилгувчи сидқидиллик билан хизмат қиларди. У муттасил қоровуллик қиларди, чунки, доим ўз дўстларининг посбонлик хизмати ўтаётганига ҳамроҳ бўларди. Уни мушкетёрлар казармасида танишар, ҳамма уни хушфеъл ўртоқ деб ҳисобларди. Бир қарашда унга тан берган ва унга самимий хайрихоҳ бўлган жаноб де Тревиль уни нуқул қиролга мақтагани-мақтаган эди.

      Учала мушкетёрлар ҳам ўзларининг ёш дўстини бағоят севардилар. Бу тўрт одамни боғлаб турган дўстлик ва ҳар куни бир-икки маротаба – гоҳ бирор олишув баҳонасида, гоҳ иш юзасидан, гоҳ бирор маишат туфайли бир-бирини кўришга бўлган доимий эҳтиёж уларни кун бўйи бир-бирини қувиб юришга мажбур этарди. Люксембургдан Сен-Сюлпис майдонига ёки Эски Каптархона кўчасидан Люксембурггача бир-бирини қидириб қатнаётган бу ажралмасларни ҳар вақт учратиб қолиш мумкин эди.

      Де Тревиль берган ваъдалар шу аснода тадрижан амалга ошиб бормоқда эди. Бир кун келиб, қирол кавалер Дезессарага ўз гвардия ротасида д’Артаньянни кадет қилиб олишни буюрди. Д’Артаньян хўрсиниб, гвардия сарпосини кийди: мушкетёрлик ридосига мавоза қилиш учун у умрининг ўн йилидан кечган бўлурди. Лекин, жаноб де Тревиль икки йиллик синовдан илгари бу марҳаматни дариғ тутажагини айтган эди – дарвоқе, фалакнинг гардиши билан д’Артаньян қиролга хизмат кўрсатолса ёки бошқача йўсинда ўзини алоҳида кўрсатолса, бу муддат қисқарилиши мумкин эди. Бу ваъдани олгач, д’Артаньян йироқлашди ва келгуси куниёқ ўз хизматини ўташга киришди.

      Энди у посбонликда турган чоғда д’Артаньян билан биргаликда соқчиликка бориш навбати Атос, Портос ва Арамисларга келди. Шу зайл жаноб Дезессара ротаси унга д’Артаньян қўшилган куни бир эмас, тўрт кишини ўз сафларига қабул қилди.

      VIII

      Сарой фитнаси

      Бу орада ёруғ дунёдаги ибтидога молик жамики нарсалар сингари қирол Людовик XIII нинг қирқ пистолининг куни битди. Шу пайтдан эътиборан тўрт ўртоқ учун мушкул кунлар


Скачать книгу