Уч мушкетёр. Александр Дюма

Читать онлайн книгу.

Уч мушкетёр - Александр Дюма


Скачать книгу
ва менинг олдимда шовқин солиб, бу дилкушо ҳангомаларни айтиб бергани учун гапираётибман. Лекин, менга ишонинг, муҳтарам жаноб д’Артаньян, мабодо улар менга бошқа манбадан маълум бўлган ёки уларни махфий гап сифатида айтган тақдирда мендан андишали сирдош топилмасди.

      – Мен бунга шубҳа қилмайман, – деди д’Артаньян, – лекин, ҳар тугил менга, баъзи бир герблар сизга ҳам хийла яхши танишдай туюлади, биз шарофати билан танишиб қолган бир каштали рўмолча шундан далолат беради.

      Арамис бу гал аччиқланмади, балки, энг беодоб бир қиёфага кириб, юмшоқ жавоб қилди:

      – Хотирангиздан чиқарманг, дўстим, мен черковга кетмоқчиман ва шунинг учун кибор эрмаклардан ўзимни тортиб юраман. Сиз кўрган рўмолча менга тортиқ қилинмаган эди, уни дўстларимдан бири меникида унутиб қолдирганди, холос. Мен уларнинг – унинг ва у севадиган хонимнинг обрўси тўкилмасин, деб уни яшириб қўйишга мажбур бўлиб қолдим… Менга келганда эса, маъшуқам йўқ, бу жиҳатдан Атоснинг оқил тимсолига эргашиб, ошиқ бўлишни ҳам истамаганман, унинг ҳам мен сингари ёри йўқ.

      – Лекин, сиз мушкетёр бўлганингиздан кейин руҳоний эмассиз-ку, азбаройи шифо!

      – Фақат вақтинча мушкетёр, азизим, кардинал айтгандай – ихтиёрга хилоф мушкетёр. Лекин, кўнглимда мен черков чокариман, гапимга ишонинг. Атос билан Портос мени бирор нарса билан машғул бўлсин, деб бу ишга аралаштириб қўйишди. Худди рутба бериш пайтида сал дилсиёҳлик ўтиб, бир… Дарвоқе, сиз бунга қизиқмаслигингиз керак, сизнинг қимматли вақтингизни оляпман.

      – Зинҳор йўқ, мен бу нарсаларнинг ҳаммасига жуда қизиқаман! – хитоб қилди д’Артаньян. – Ҳозир ҳеч қанақа ишим ҳам йўқ.

      – Ҳа, лекин, менинг ибодат қиладиган вақтим бўлди, – деди Арамис, – сўнгра д’Егилён хоним илтимос қилган шеърларни битишим керак. Ундан кейин Сент-Оноре кўчасига бориб, де Шеврез хонимга упа-элик харид қилишим керак. Кўриб турибсизки, азизим, сиз шошмасангиз ҳам, лекин мен жуда шошилиб турибман.

      Арамис ёш дўстига илтифот билан қўл узатиб, у билан хайр-маъзур қилди.

      Д’Артаньян нечоғлик уринмасин, у ўзининг уч янги дўсти ҳақида ортиқ ҳеч нарса билолмади. Келажак батафсилроқ ва аниқроқ маълумотлар қўшади, деган умидда у ҳозирча улар ҳақида ҳикоя қилинаётган нарсаларга ишона туришга қарор қилди. Ҳозирча Атос унга – Ахилл, Портос – Аякс, Арамис эса – Иосиф бўлиб кўринарди.

      Умуман, йигитлар шод-хуррам кун кечирардилар. Атос қимор ўйнар ва ҳамиша омади келмасди. Лекин, гарчи, ҳамёни улар учун ҳамиша очиқ бўлса-да, у дўстларидан ҳаргиз бирор су қарз сўрамасди. Борди-ю, насияга ўйнаган тақдирда ҳам у келгуси куниёқ қарзи бор кишини тегишли пулни топшириш учун тонг-саҳарда уйғотарди.

      Портос аҳён-аҳёнда ўйнаб қоларди. Бундай кунлари, агар ютган бўлса, у димоғдор ва қўрс бўлиб кетарди. Борди-ю, ютқазиб қўйса, бир-икки кунга дом-дараксиз ғойиб бўларди, кейин юзлари сўлишган, синиққан ҳолатда, лекин чўнтагида пул билан қайтиб келарди.

      Арамис ҳеч қачон ўйнамасди. У энг бемаъни мушкетёр дастурхон устида


Скачать книгу