Ахлоқи кабир. Аристотель

Читать онлайн книгу.

Ахлоқи кабир - Аристотель


Скачать книгу
санъатидаги бор маҳоратини ўргатади. Шундан кейин Арасту куй чалиб, табиатни уйғотади. Сўнг устозига бир умр садоқатли шогирд бўлиб қолади.

      Алишер Навоий «Хамса» достонларида Арастунинг фалсафий қарашларига кенг ўрин ажратган.

      Алишер Навоий «Садди Искандарий»да Арасту ҳақида ёзади:

      «Машриқ ва мағриб мамлакатлари фотиҳи Искандар устози Арастудан сўради:

      – Эй, тафаккуринг билан осмону фалакни лол қолдирган донишманд! Манзилга қайси йўл яқинроқ? Ва у манзилга қайси йўл билан бориш маъқулроқ?

      Устози аввал Арасту подшоҳи оламга бундай жавоб берди:

      – Агар одамнинг давлати кўп бўлса, эл-юртга хайру саховат қилиш имконияти ҳам кўпроқдир. Бадавлат одамнинг саховатидан кўпчилик умидвордир. Кимки савоб ишларни кўпроқ қилган бўлса, унинг Ҳақ висолига етиш умиди кўпроқдир.

      Арасту ҳаким яна тушунтириб айтадики, молу давлатни нималарга, кимларга ва қанча сарфлаш муҳим аҳамиятга моликдир. Арзимас ва ўринсиз ишларга кўп саховат кўрсатиш бефойдадир. Ва агар қилган хайрли ишлари ўринли бўлса, бу хайр-саховати, албатта, Ҳақ даргоҳида қабул қилинур.

      Арасту ҳакимнинг қуйидаги маслаҳатлари барча замонларнинг подшоҳлари учун ҳам аҳамиятлидир:

      – Биров шоҳнинг ҳузурига отланган бўлса, у аввало ўз йўлида учрайдиган қароқчилардан – шоҳ қабулига етгунча йўлда туриб олган порахўрлардан эҳтиёт чораларини кўриши шарт. Қароқчилар билан иттифоқ бўлган шахс (вазир ёки бошқа мансабдор) шоҳ мажлисида ўтиришга нолойиқдир. Подшоҳ барча яхшиликларини беғараз, холис, фақат Худонинг розилиги учун қилса – бу энг олий мартабадир. То қиёматгача унинг номи абадий қолади».

      Навоий айтади: «Гавҳарлар эгаси Арасту бу дурларни шу тарзда сочгач, савол берувчи (яъни, Искандар) садафдек жим бўлиб қолди. Яъни, у айтилган маслаҳатларни қабул қилди.

      Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида айтади: «Аристотолис – Афлотуннинг шогирдидур. Искандарнинг вазири эрди. Анинг сўзларидан будурким: «Подшоҳ улуғ рудға (дарёга) ўхшар, ва атбои (ўз тобелиғидаги) ариғларғаким, ул руддин айрилдилар, руд суйига (сувига) ҳар ҳол бўлса, ариғлар суйига ҳам ул ҳолдур. Ул (дарё) чучук бўлса, булар (ундан айрилиб чиқувчи анҳор ва жилғалар) ҳам чучук. Ул (дарё) аччиқ бўлса, булар ҳам аччиғ. Ул (дарё) соф бўлса, булар соф.

      Бас, подшоҳға ғоят ҳикмат ва эътидол ила (барча ишни меъёрида, ҳаддан оширмай ва камайтирмай) маош қилмоқ (ризқ ва мартаба улашмоқ) вожибдур, то хайл ва ҳашами (вазирлари, ҳокимлари, қариндош-уруғлари) анга мутобаат қилғайлар (доимо тобеъликда бўлғайлар. – М.М.).

      Шоҳ – дарё ва халқ эрур – анҳор,

      Иккисининг сувида бир маза бор».

      Навоий Арасту ҳакимнинг бу фикрини «Маҳбубул-қулуб» асарида янада ривожлантириб, бундай дейди:

      «Кимки шоҳга хизматкор ва қарам бўлса, иши ва (одамларга) муносабати ҳам шоҳникига ўхшаш бўлади. Агар шоҳ адолатпарвар бўлса, вазирлари, аҳолисида ҳам адолатпешалик бор. Агар шоҳнинг одати халққа зулм қилиш эса, эли


Скачать книгу