Ахлоқи кабир. Аристотель
Читать онлайн книгу.эканлиги ҳақида ҳам сўз йўқ. У фақат Оллоҳ фармонига итоат этгувчи, даҳрийларни жазоловчи подшоҳ сифатида кўрсатилган. Шу сабабли Рабғузий ва бошқаларнинг тафсирларида ҳам Луқмон билан Зулқарнайн пайғамбарлигида ихтилофлар борлиги айтилади.
Хуллас, тарихдаги Искандарни буюк Низомий ўз «Хамса»сида Қуръондаги пайғамбар деб баҳоласа-да, биз бу шахслар бошқа-бошқадир, деб ўйлаймиз.
САНЪАТ ВА АДАБ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЛК ДУРДОНАЛАРИ
Арастунинг «Поэтика» («Нафис санъатлар ҳақида») китоби жаҳонда юзага келган энг биринчи адабиёт назариясидир. Бу асар ўз давригача шу соҳада қилинган ишларнинг энг мукаммали ҳисобланади. Арасту барча санъат турларини поэзия деб атаган; поэзиянинг драма, эпос, лирика каби турлари ва уларнинг кўринишларини тушунтирган. Унингча, поэзия асосида ҳаёт туради; шоир бўлиб ўтган, бўлаётган ва бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни акс эттиради. Шоир ҳодисаларнинг ўхшашини ижод этади ёки ҳодисаларни қайтадан гавдалантиради. Арасту поэтик санъатнинг ижтимоий-маърифий моҳиятини тўғри англади. У поэзия санъатининг эстетик-эмоционал кучини қадрлади.
Эстетик қарашлар кейинчалик мислсиз ўсди. Шунинг учун Арасту «Поэтика»сидан адабиётшуносликка оид бўлган ҳозирги замон қарашларининг ҳаммасини ҳам қидиравериш тўғри эмас.
Ҳозир турли жанрларда ёзилган асарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам, тузилишини ҳам, тор маънода, «Поэтика» деб аталмоқда. Аслида поэтика адабиёт назарияси дарсликларининг бир қисми, боби ёки масаласи эмас. Ҳозир «Поэтика» сўзи ўрнига «адабиёт назарияси» термини қўлланилаётир, поэтика, кенг маънода, нафис санъатлар назарияси демакдир.
«Поэтика» IX асрда сурёний тилига, 930-йилга яқин сурёний тилидан араб тилига таржима қилинган эди.
Абу Наср Муҳаммад ал-Форобий (873–950) Арасту «Поэтика»си таъсирида «Шоирлар санъати қонунлари ҳақида рисола» асарини ёзди. Бундан ташқари, Форобийнинг «Поэтика»га ёзган шарҳлари ҳам уни тушунишда қимматли аҳамиятга эга.
Арасту «Поэтика»си XII асрда Ибн Рушд (Аверроэс) томонидан араб тилида баён қилинган эди. Айрим таниқли форс-тожик ва ўзбек классик шоирлари ал-Форобий рисоласи билан, шунингдек, Арасту «Поэтика»сининг арабча таржимаси билан таниш бўлишлари мумкин. Буни Алишер Навоийнинг «Хамса» ва бошқа асарларидаги поэтика, қофия, шеърий нутқнинг оҳангдорлиги, таъсир кучи, ўлчовдорлигига доир бўлган мулоҳазаларидан ҳам сезса бўлади. «Поэтика»ни 1256 йилда Ибн Рушд баёнидаги арабча таржимадан Г. Аллеман лотин тилига, 1508 йилда венециялик Г.Валла юнончадан лотин тилига таржима қилиб, нашр этдилар. Арастунинг «Поэтика» асарини рус тилига турли вақтларда В.К.Тредиаковский, С.П.Шевырев, Б.И.Ординский, В.Г.Аппельрот, М.Л.Гаспаров ва бошқалар таржима қилганлар. Г.Э.Лессинг ва И. Хердер Арасту «Поэтика»сига юксак баҳолайдилар.
«Поэтика»нинг рус тилидаги намуналари