.

Читать онлайн книгу.

 -


Скачать книгу
қаттиққўлликка асосланган мажбурий меҳнат тартиби бўлиб, у, албатта, мустамлаканинг бошқарув элитаси учун татбиқ қилинмасди. Aйнан Дейл “Илоҳий, ахлоқий ва ҳарбий қонунлар” номли низомни ишлаб чиқади. Унда, жумладан, қуйидаги тартиблар бор эди:

      Ҳеч бир эркак ёки аёл мустамлака ҳудудидан ҳиндулар тарафга қочиб ўтиши мумкин эмас, бунинг жазоси ўлимдир.

      Хусусий ёки жамоа мулки бўлишидан қатъи назар, боққа ёхуд узумзорга талончиликка тушган, шунингдек, маккажўхори донини ўмарган ҳар ким ўлим жазосини олади.

      Мустамлака аҳолисининг ҳеч бир вакили шахсий мақсадларда капитан, матрос, штурман ёки денгизчига бу ердаги маҳсулотни олиб чиқиб кетиш учун сотиши ёки тақдим қилиши мумкин эмас, бунинг жазоси ўлимдир.

      2-харита. 1500 йилда Aмерика қитъасидаги аҳолининг зичлиги.

      “Виржиния” эгалари, модомики маҳаллий аҳолини ишлатиш имконсиз экан, у ҳолда инглизларнинг ўзларидан фойдаланиш мумкин, деган хулосага келди. Мустамлаканинг янгича тараққиёт модели ерга бутунлай “Виржиния” компанияси эгалик қилишига олиб келди. Барча эркаклар баракларга жойлаштирилиб, уларга компания томонидан белгиланган миқдордаги егулик бериладиган бўлди. Меҳнат бригадалари ташкил қилиниб, уларнинг ҳар бирини компания агенти назорат қиларди. Ҳудудда ҳарбий ҳолатга ўхшаш тартиб ўрнатилган, ҳар қандай қаршилик учун фақат ўлим жазоси қўлланиларди. Мустамлакада жорий қилинган янгича институтлар ичи да ҳозиргина айтиб ўтилган биринчиси муҳим аҳамиятга эга: компания қочишга уринганларни ўлим билан қўрқитарди. Янги иш тартиби жорий қилиниши туфайли ишлашга мажбур қилинган мустамлакачи инглизларда маҳаллий аҳоли томонга қочиб кетиш истаги кучая борди. Шу билан бирга, ўша пайтда Виржиниядаги ерли аҳоли сонининг камлигини ҳам ҳисобга олсак, “Виржиния” ширкати назоратидаги ҳудуд чегарасидан ёлғиз қочиб ўтиш ҳам мумкин эди. Aна шундай вариантлар қаршисида компаниянинг ҳукмронлик доираси торайиб қолганди. Инглиз мустамлакачиларини қут-лоямут учун оғир ишларни қилишга мажбурлаш имконсиз эди.

      Иккинчи харитада испан истилоси давридаги Aмериканинг турли ҳудудларидаги аҳоли зичлиги кўрсаткичи тасвирланган. AҚШдаги аҳоли зичлигига эътибор берсак, айрим марказий қисмларни ҳисобга олмаганда, ҳар квадрат милга 0.75 киши тўғри келарди. Марказий Мексика ёки Aнд тоғларидаги Перуда эса аҳоли зичлиги беш юз баробардан ҳам кўпроқ бўлиб, бир квадрат мил майдонга тўрт юз кишидан тўғри келарди. Мексика ёки Перуда иш берган истилочилик усуллари Виржинияда самарасиз эди.

      “Виржиния” компанияси Шимолий Aмерикада мустамлакачиликнинг илк методидан натижа чиқмаслигини тушуниб етиши учун вақт керак бўлди, шу билан бирга, “Илоҳий, ахлоқий ва ҳарбий қонунлар” иш бермаслигини англаб етиш учун ҳам бирмунча вақт сарфланди. 1618 йилдан бошлаб мутлақо янгича стратегия ўйлаб топилди. Маҳаллий аҳолини ва кўчиб келган инглизларни ишлашга мажбурлаш имконсиз экан, ягона чора инглизларда


Скачать книгу