МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
бўлган Жанубий Aмерика элитаси учун мисли кўрилмаган ҳодиса эди, бу ерда ҳалигача энкомиенда тартиби, мажбурий меҳнат ҳамда аҳоли ва мустамлака ҳудуд устидан чекланмаган ҳокимият орқали шакллантирилган тартибот ҳукм сурарди.

      Наполеон истилоси натижасида испан монархиясининг қулаши бутун Лотин Aмерикасидаги мустамлака ҳудудларда конституциявий инқирозни келтириб чиқарди. Марказий Хунта ҳокимиятини тан олиш керакмийўқми, деган масала устида мунозаралар авж олиб, Лотин Aмерикасининг Испаниядан руҳланган кўплаб мустамлакалари ҳам ўзларининг хунталарини туза бошладилар. Испаниядан чиндан ҳам, тўлақонли мустақил бўлиш мумкинлигини англаш учун эса ҳали вақт керак эди. 1809 йилда Боливия пойтахти Ла-Пасда илк бор Испаниядан мустақиллик эълон қилинган бўлсада, бу уринишга Перудан юборилган испан қўшинлари тезда барҳам берди. Мексикада эса элитанинг сиёсий қарашлари руҳоний Мигел Идалго бошчилигидаги 1810 йилги Идалго инқилоби натижаси ўлароқ шаклланди. Шу йилнинг 23 сентябрь куни Идалго қўшинлари Гуанахуато шаҳрини эгаллаб, уни талон-тарож қилар экан, аввал мустамлака маъмурий бошқарув органи раҳбари бўлган интендантни14 ўлдиришади, кейин эса шаҳардаги оқ танли аҳолини оммавий қирғин қила бошлайдилар. Бу мустақиллик ҳаракатидан кўра кўпроқ табақалараро урушга ёки миллатлараро низога ўхшарди. Бу эса барча элита вакилларининг ушбу ҳаракатга қарши бирлашишига олиб келди. Модомики, мустақиллик сиёсатга омманинг аралашувига йўл очар экан, нафақат испанлар, балки маҳаллий элита вакиллари ҳам унга қарши чиқди. Оқибатда, Мексика элитаси халқнинг бошқарувда иштирок этишига йўл очган Кадиз конституциясига бениҳоя ишончсизлик билан қарайди ва хунтанинг легитимлигини тан олмайди.

      1815 йилда Наполеон империяси қулаб, қирол Фердинанд VII ҳокимиятга қайтади ва Кадиз конституциясини бекор қилади. Испания қироллик ҳукумати Aмерикадаги мустамлакалари учун даъво қилишни бошлаганида, испан тожига содиқ Мексика билан муаммога дуч келмади. Бироқ 1820 йилда мустамлакаларда Испания ҳокимиятини тиклашга кўмаклашиш мақсадида Aмерикага отланиш учун Кадизда йиғилган испан қўшинлари Фердинанд VII га қарши исён кўтарди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий бўлинмаларнинг уларга қўшилиши натижасида қирол Кадиз конституциясини тиклашга ва Кортесни чақиришга мажбур бўлди. Янги парламент вакиллари конституцияни ишлаб чиққан Кортесдан кўра ашаддийроқ бўлиб чиқди: улар меҳнатга мажбурлашнинг барча шаклларини бекор қилишни таклиф қилдилар, алоҳида имтиёзларга ҳам чанг солдилар. Шундай имтиёзлардан бири ҳарбийларга оид жиноят ишларининг фақат ҳарбий судларда кўриш ҳуқуқи эди. Охир-оқибат мазкур ҳужжатнинг Мексикада кучга кириши билан элита вакиллари бундан кейин ўз йўлларидан кетишга ва мустақиллик эълон қилишга қарор қилди.

      Мустақиллик ҳаракатини муқаддам Испания армиясида зобит бўлиб хизмат қилган Aгустин де Итурбиде бошқарди. 1821 йилнинг 24 февраль куни Итурбиде ўзининг мустақил Мексика борасидаги


Скачать книгу

<p>14</p>

Интендант (французча – бошқарувчи) – ХV-ХVIII асрларда Францияда, ХVIII асрдан бошлаб эса Испания империясида маъмурийҳудудий бирлик (интенденция) раҳбари. Ҳозирда Aргентинада шаҳарлар, Чилида вилоятлар, Парагвай ва Уругвайда эса округлар ижро ҳокимияти раҳбари интендант деб аталади.