МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Читать онлайн книгу.асрар ва хавфсизлик билан таъминларди. Де Толедо жорий қилган мита, тўғрироғи, Потоси мита тизими Испания мустамлакачилик даврининг ишчи кучидан фойдаланиш бўйича энг йирик ҳамда энг машаққатли механизмига айланди. Де Толедо ҳозирги Перунинг марказидан бошлаб Боливиянинг аксарият ҳудудини ўз ичига олган улкан майдоннинг чегараларини белгилаб берди. Унинг майдони икки юз минг квадрат милни6 қамраб оларди. Бу ердаги резервацияларга янги кўчириб келтирилган аҳоли орасидан ҳар етти эркакдан бири Потосидаги конда ишлаши мажбурий эди. Потоси мита тартиби бутун мустамлакачилик даври мобайнида амалда бўлди ва фақат 1825 йилга келиб бекор қилинди. Биринчи харитада испанча мита тартиби амал қилган ҳудуд ҳамда испан истилоси вақтидаги Инклар империясининг чегаралари устма-уст тасвирланган. Унда мита амал қилган ҳудудлар империянинг пойтахт Кускони ҳам ўз ичига олган марказий қисмлари билан мос тушишини кўришимиз мумкин.
1-харита. Инклар империяси, инклар қурган йўллар тармоғи ва кон қазиб олишда мита тартиби амал қилган ҳудудлар.
Ҳайратланарли жиҳати шундаки, Перуда мита тартибининг асоратларини бугун ҳам кўриш мумкин. Калка ва унга яқин Aкомайо вилоятларини олайлик. Бу вилоятлар ўртасида айрим тафовутлар кўзга ташланади. Ҳар иккиси баланд тоғларда жойлашган бўлиб, аҳолиси кечуа тилида сўзлашадиган инкларнинг авлодлари ҳисобланади. Aммо Aкомайо аҳолиси анчагина камбағал, у ерда яшайдиган кишилар истеъмол қиладиган озиқовқат Калка аҳолисиникидан тақрибан уч баравар камроқ. Буни одамларнинг ўзлари ҳам билади. Aкомайоликлар “довюрак” ажнабийлардан “Бу ерликлар калкаликлардан кўра камбағалроқлигини билмасмидингиз? Шундай бўлса-да, нега бу ерга келишни истаб қолдингиз?” деб сўраб қолишади. Вилоятнинг маъмурий маркази Куско – Инклар империясининг кўҳна пойтахтидан Aкомайога етиб олиш Калкага боришдан кўра анча машаққатли, бунинг ўзи довюраклик эди. Калкага олиб борувчи йўлга қаттиқ қоплама тўшалган, Aкомайо йўли эса хароб аҳволда. Aкомайогача етиб олиш учун от ёки хачирдан фойдаланишга тўғри келади. Калкада ҳам, Aкомайода ҳам деҳқонлар бир хил ҳосил етиштиради. Гап шундаки, калкаликлар маҳсулотни бозорда пулга сотади, Aкомайо аҳолиси эса озиқ-овқатни ўз эҳтиёжлари учун етиштиради. Бундай нотенгликни оддий кузатувчилар кўзи билан ҳам, ҳудуд аҳолиси кўзи билан ҳам пайқаш осон. Тенгсизликни иккала вилоят ўртасидаги институционал тафовут билан изоҳлаш мумкин. Бу тафовутнинг тарихий илдизлари де Толедо ва унинг маҳаллий ишчи кучидан самарали фойдаланиш дастурига бориб тақалади. Aкомайо ва Калка ўртасидаги асосий тарихий фарқ шундаки, Aкомайо вилояти Потоси мита тартиби ҳукм сурган ҳудуднинг бир қисми бўлган, Калка эса ундай эмас.
Ишчи кучини марказлаштириш ва мита тартибига қўшимча равишда де Толедо энкомиенда тартибини жон солиғи билан бирлаштирди, натижада муайян миқдордаги белгиланган солиқ ерли халққа мансуб ҳар бир эркакдан ҳар йили
6
Квадрат мил (инглизча “