МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
тафовутнинг сабаби эмас, аксинча, натижасидир.

      Aфрика ва Aфрика маданияти ҳақида нима дейиш мумкин? Тарихан, тропик Aфрика аҳолиси дунёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисидан кўра камбағалроқ бўлган. Минтақанинг кўҳна тамаддунлари ғилдирак, ёзув (Эфиопия ва Сомалини ҳисобга олмаганда) ва омочни кашф қила олмаган. Гарчи бу кашфиётлар ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Европа мамлакатлари мустамлакачилиги бошланишига қадар кенг қўлланилмаган бўлса-да, Aфрика халқлари улар ҳақида анча эртароқ хабардор бўлган. Европаликлар ғарбий соҳиллар бўйлаб ХV асрнинг охирларида суза бошлашган бўлса, осиёлик денгизчилар ундан анча аввалроқ Шарқий Aфрикага мунтазам денгиз қатновини амалга оширган.

      Бу технологиялардан фойдаланилмагани сабабини Конго дарёси (ҳозирги Конго Демократик Республикаси номи ана шу дарё номидан олинган) қуйилишида ташкил топган Конго қироллиги тарихини ўрганиб, билиб олишимиз мумкин. 6-харитада Конго давлати ва у билан бирга Aфриканинг муҳим марказларидан бири бўлган Куба қироллигининг жойлашган ўрни тасвирланган. Буларга китобимиз давомида ҳали тўхталамиз.

      Конго илк бор 1483 йилда португалиялик денгизчи Диего Каннинг ташрифидан сўнг португалияликлар билан муносабатга киришади. Ўша вақтда Конго сиёсий ҳокимияти Aфрика стандартлари бўйича марказлашган, пойтахти Мбанза эса олтмиш минг аҳолига эга бўлиб, катталиги бўйича Португалия пойтахти Лиссабонга қарийб тенг, Лондондан эса каттароқ эди (Лондонда ХVI аср бошида тахминан эллик минг аҳоли истиқомат қилган). Конго ҳукмдори Нзинга Нкуву католик динини қабул қилади ва исмини Хуан I га ўзгартиради. Кейинроқ пойтахт Мбанза ҳам номи Сан-Сальвадорга ўзгартирилади. Португалияликларнинг шарофати билан конголиклар ғилдирак ва омоч нималигини билади. Португалияликлар ҳатто 1491–1512 йилларда улардан фойдаланишни ўргатиш бўйича деҳқончилик миссияларни ташкил қилган. Бироқ бу ташаббусларнинг бари чиппакка чиқди. Умуман олганда, конголиклар замонавий технологияларга қаршилик қилишдан йироқ эди. Улар Ғарбнинг ҳурматга сазовор янгилигидан – милтиқдан фойдаланишни тезда ўзлаштириб олди. Улар бу янги ва қудратли ускунани иқтисодий стимулларга қарши – одамларни асир олиш ва қул сифатида сотиш учун ишлатди. Aфрикага хос қадриятлар ёки маҳаллий маданият янги технология ва ихтироларни қўллашга тўсқинлик қилганига ҳеч қандай аломат йўқ. Европаликлар билан муносабатлар чуқурлашиб борар экан, конголиклар Ғарбга хос амаллар – ёзув, кийим ва меъморчиликни ўргана бошлади. ХIХ асрда кўплаб Aфрика давлатлари ишлаб чиқариш йўналишларини ўзгартириш орқали Саноат инқилоби келтирган иқтисодий имкониятлардан фойда олди. Хусусан, Ғарбий Aфрикада пальма ёғи ва ерёнғоқ экспортига асосланган иқтисодий юксалиш кузатилган бўлса, Aфриканинг жанубида экспорт Жанубий Aфрикадаги жадал ўсиб бораётган Ранд саноат ва кончилик минтақаси томон тараққий этди. Aммо мазкур истиқболли иқтисодий экспериментлар Aфрика маданияти ёхуд оддий


Скачать книгу