МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
бўлган. Уларнинг географик шароитлари ўзгаришсиз қолгани ҳолда, европалик мустамлакачилар жорий қилган институтлар фалакнинг гардишини тескари буриб юборди. Худди шу сабаблар билан географик назария Яқин Шарқдаги қашшоқликни тушунтиришга ожиз. Aслида, Неолит давридаги технологик инқилоб пайтида айнан Яқин Шарқ минтақаси дунёдаги энг тараққий этган ҳудуд бўлган. Илк шаҳарлар ҳозирги Ироқ ҳудудида қад ростлаган. Темир биринчи бўлиб Туркияда эритилган. Ўрта асрларнинг охирига қадар Яқин Шарқ технологик жиҳатдан ривожланишда бўлган. Яқин Шарқнинг Неолит давридаги технологик инқилоб бешиги бўлиши ёки кейинчалик тараққиётдан ортда қолишида (буни бешинчи бобда кўриб чиқамиз) унинг жойлашган ўрни ҳеч қандай роль ўйнамайди. Aксинча, бугунги Яқин Шарқни камбағал қилганлар Усмонли давлатининг кенгайиб бориши ва мустаҳкамланиб олиши ҳамда бу империя ҳукм сурган институтлардан қолган мерос ҳисобланади.

      4-харита. Ёввойи қорамоллар ва чўчқаларнинг тарихий тарқалиши.

      5-харита. Ёввойи шоли, буғдой ва арпанинг тарихий тарқалиши.

      Ниҳоят, географик омил назарияси нафақат бугунги дунёнинг турли қисмлари аро кузатилаётган хилма-хил ривожланиш даражасини, балки Япония, Хитой каби мамлакатларда узоқ йиллар давомида турғунлик ҳукм сургани ва бирдан жадал ўсиш бошланганининг сабабини ҳам тушунтириб беришга ожиз. Бизга бошқа, асослироқ назария керак.

      МАДАНИЙ ОМИЛ НАЗАРИЯСИ

      Иккинчи кенг тарқалган назария тараққиётни маданий омиллар билан боғлайди. Географик назария каби маданий омиллар назарияси ҳам нуфузли силсилага эга бўлиб, унинг тарихи камида немис социологи Макс Веберга бориб тақалади. Унинг фикрича, Протестант реформация си ва унинг натижасида пайдо бўлган протестантча ахлоқ Ғарбий Европада замонавий индустриал жамият тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Маданий омилларга боғлиқлик назарияси фақат диний қарашларга суяниб қолмасдан, эътиқоднинг бошқа шакллари, қадриятлар ва ахлоқий меъёрларга ҳам урғу беради.

      Гарчи буни очиқ айтиш сиёсий жиҳатдан мақбул бўлмаса-да, кўплаб кишилар африкаликлар ҳақида меҳнат қилиш маданияти йўқлиги, сеҳр-жодуга ишонишлари ёки ғарбча технологияларга қарши бўлганлари туфайли қашшоқликда яшайди, деган фикрга ҳамон ишонади. Кўплар Лотин Aмерикасининг ҳеч қачон бой бўла олмаслигининг сабабини уларнинг табиатан исрофгар ва йўқсил бўлганлари ёхуд пиренейча ҳаёт тарзи – “манана” (испанча “mañana” – эртага) билан боғлайди. Ва албатта, кўпчилигимиз бир пайтлар Хитой маданияти ва конфуцийча қадриятлар иқтисодий тараққиёт учун ноқулай деган фикрга ишонардик. Бироқ бугунги кунда Хитой, Ҳонконг ва Сингапур тараққиётининг асоси сифатида хитойча меҳнат тарзининг аҳамияти тилга олинмоқда.

      Маданий омиллар назарияси глобал тенгсизлик сабабларини тушунишга ёрдам берадими? Бу саволга бир пайтнинг ўзида ҳам “ҳа”, ҳам “йўқ” дейиш мумкин. Ҳақиқатан,


Скачать книгу