МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
нафақат сақланиб қолмоқда, балки янгича технологиялар, жумладан, ахборот технологиялари кўплаб ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларнинг келажакдаги тараққиётига асос бўлаётган экан, тафовут миқёси катталашиб боряпти. Даймонднинг назарияси буларни тушунтиришга ожизлик қилади: нима сабабдан ана шундай муҳим технологиялар даромадларнинг дунё бўйлаб тарқалиши ва тенглашувига олиб келмаяпти? Нега беш юз йил муқаддам битта тамаддун таркибида бўлган Шимолий Ногалес чегарадан жанубда жойлашган “эгизаги”дан кўра анча бадавлатроқ?

      Ногалес мавзуси Даймонд назарияси билан боғлиқ яна бир муҳим муаммога эътиборимизни қаратади: аввалроқ кўриб ўтганимиздек, инклар ва ацтеклар империяларининг ҳар қандай нуқсонларига қарамасдан, Мексика ва Перу 1532 йилда Aмериканинг кейинчалик AҚШ ва Канада ҳудудларига айланган қисмларидан шакшубҳасиз фаровонроқ бўлган. Бироқ кейинчалик айнан Шимолий Aмерика яхшироқ тараққиётга эришди, негаки улар технологиялар ва саноат инқилоби ихтироларини иштиёқ билан жорий қилди. Жанубий Aмерикадан тамоман фарқли равишда, Шимолий Aмерикада аҳоли саводлироқ бўла бошлади, қитъанинг марказий ва ғарбий кенгликлари бўйлаб темир йўллар ишга тушди. Буларнинг ҳеч бирини Шимолий ва Жанубий Aмериканинг географик шароитлари билан изоҳлаб бўлмайди, ҳолбуки, Жанубий Aмерикада шароит яхшироқ эди.

      Замонавий дунёдаги тенгсизлик, асосан, технологияларнинг нотекис тарқалиши ва жорий қилиниши натижаси бўлиб, Даймонд назарияси бу борадаги муҳим аргументларни ҳисобга олмайди. Масалан, Даймонд тарихчи Уильям Макнилга эргашиб хулоса қиладики, Евросиёнинг шарқдан ғарбга йўналишда жойлашуви қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳайвонлар ва янгиликларни Яқин Шарқдан Ғарбий Европага тарқалишига имкон бергани ҳолда, Aмерика қитъасининг шимолдан жанубга йўналишда жойлашуви Мексикада яратилган ёзувнинг жанубга ёки шимолга тарқалмаганининг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ қитъаларнинг қайси йўналишда жойлашувининг ўзи бугунги дунёдаги тенгсизликнинг сабабини изоҳлай олмайди. Aфрикани олинг. Саҳройи Кабир маҳсулотлар ва ғояларнинг шимолдан жанубга томон кўчишига қарши ғов вазифасини бажарган бўлса-да, у ечими имконсиз масала эмас эди. Дастлаб португалияликлар, кейинроқ бошқа европаликлар бу тўсиқни денгиз бўйлаб сузиш орқали енгиб ўтди ва билимлар борасидаги тропик Aфрика билан фарқни йўққа чиқарди. Ўша пайтда даромадлар ўртасидаги фарқ ҳозирги кўрсаткичларга нисбатан анча кичик эди. Ўшандан бери Aфрика тараққиёт бўйича Европага ета олмади, аксинча, Европа ва Aфрика мамлакатлари аҳолисининг даромадлари ўртасидаги фарқ анчагина катталашди.

      Яна шуниси ҳам аниқки, Даймонднинг қитъалараро тенгсизлик назарияси бугунги глобал тенгсизликнинг муҳим кўринишини – бир қитъада жойлашган мамлакатлар ўртасидаги тенгсизликнинг сабабини тушунтириб беришга ожиз. Масалан, Евросиё материгининг шарқдан ғарбга томон чўзилгани Aнглиянинг Яқин Шарқдаги кашфиётлардан


Скачать книгу