Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун Чанг

Читать онлайн книгу.

Иқтисодиёт қандай тузилган - Ха-Джун Чанг


Скачать книгу
акциядорлар фақат ўз акцияларига қўйилган пулни йўқотадилар ва бу унинг охири бўлади.

      Смит даврида кўпчилик бизнес эгалари чексиз жавобгарликка эга эдилар, яъни агар ишлар чаппасига кетса, улар қарзларини тўлаш учун шахсий мулкларини сотишлари керак эди, акс ҳолда улар қамоққа тушишар эди.18 Смит чекланган жавобгарлик тамойилига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, бундай компанияларни уларга эгалик қилмасдан бошқараётганлар "бошқаларнинг пуллари" билан ўйнашмоқда (бу унинг ибораси, шунингдек, машҳур спектаклнинг номи, кейинроқ 1991-йилда актёр Денни ДеВито иштирок этган фильмнинг номи ), шунинг учун улар бошқарувда бор-йўғини хавф остига қўядиганлар каби ҳушёр бўлмайдилар.

      Бундан ташқари, бугунги кунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, компаниялар Смит давридагидан жуда бошқача ташкил этилган. 18-асрда кўпчилик корхоналар кичик бўлиб, бир нечта ҳунармандлар, оддий ишчилар ва, эҳтимол, "қўриқчи" дан (ўша пайтда ёлланма менежер деб аталган) иборат оддий битта ишлаб чиқариш майдончасига эга эди. Масалан, Wаllmartда 2,1 миллион киши ишлайди, Мcdonaldsда эса компаниянинг барча франчайзаларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 1,8 миллион киши ишлайди. Бундай компаниялар мураккаб ички тузилишга эга бўлиб, бўлинмалар, фойда марказлари, ярим автоном ва бошқа бўлинмалардан ташкил топган, улар юқори талаблар бўлган малакали ходимларни ёллайдилар ва иш ҳақи мураккаб бюрократик бошқарув тизими билан белгиланади.

      Ходимлар ҳам турлича

      Смит даврида аҳолининг аксарият қисми капиталистлар учун ишламаган. Ўшанда аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган , ҳатто капитализм энг ривожланган Ғарбий Европада ҳам. Камчилик қишлоқ хўжалиги капиталистлари учун ёлланма ишлаган, уларнинг аксарияти ўша пайтда кичик фермерлар ёки ижарачилар (ерни ижарага олиб, ўз маҳсулотининг бир қисмини тўлов сифатида берадиган одамлар) аристократиядан бўлган ер эгаларига ишлаганлар.

      Ўша даврда капиталистлар учун ишлаганларнинг кўпчилиги ёлланма ишчи эмас эди. Улар ҳали ҳам қул эдилар. Қуллар тракторлар ёки ер ҳайдовчи ҳайвонлар сингари капиталистларга, айниқса АҚШ жанубидаги19, Кариб денгизи, Бразилия ва бошқалардаги плантация эгаларига тегишли ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланганлар. "Халқлар бойлиги"20 нашр этилгандан икки авлод ўтгач, Буюк Британияда қуллик бекор қилинди (бу 1833-йилда содир бўлган). Адам Смитнинг китоби биринчи марта нашр этилганидан деярли бир аср ўтгач, қонли фуқаролар уруши содир бўлди, бунинг натижасида АҚШда қуллик бекор қилинди (1862). Бразилияда қуллик фақат 1888-йилда тугатилган.

      Гарчи капиталистик корхоналарга хизмат кўрсатган одамларнинг аксарияти ишчи ходимлар бўлмаса-да, (бугунги кунда ишлашга рухсат этилмайди) бундай “ишчи”лардан кўпчилиги барибир ишга қабул қилинганлар. Булар болалар эди. Ўша пайтларда болалар меҳнатини нотўғри ва яхши эмаслигига камдан-кам одамлар ишонишган. Ўзининг 1724-йилда ёзилган "Буюк Британиянинг бутун ороли


Скачать книгу

<p>18</p>

Мустамлакачилик экспансияси (Буюк Британия ва Нидерландиянинг Шарқий Ҳиндистон компанияси) ёки йирик банк фаолияти каби миллий аҳамиятга эга бўлган хавфли корхоналар билан шуғулланувчи оз сонли компанияларга масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилишига рухсат берилди шуғулланувчи оз сонли компанияларга масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилишига рухсат берилди

<p>19</p>

Aмерика Қўшма Штатларининг жануби Шимолий Aмериканинг йирик иқтисодий, географик, тарихий ва маданий минтақаси бўлиб, унга Техас, Жоржия, Виржиния, Шимолий ва Жанубий Каролина, Теннесси, Кентукки, Aрканзас, Луизиана, Миссисипи, Aлабама, Мериленд, Делавер ва Флоридалар киради. Тарихда оқ плантаторлар томонидан қора танлиларни эксплуатация қилишнинг экстремал шакллари тарқалиши билан шуҳрат қозонди. Эслатма. бошига

<p>20</p>

Aдам Смитнинг "Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини ўрганиш" китобининг қисқартирилган номи. Эслатма. бошига.