Евгений Онегин. Александр Пушкин

Читать онлайн книгу.

Евгений Онегин - Александр Пушкин


Скачать книгу
полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      1

      Эпиграфнинг (яъни асарнинг сарлавҳасига қўйилган ва маъно эътибори-ла у билан бошланган ифоданинг) таржимаси:

      «У мақтанчоқлик ила суғорилиб, бундан ташқари, алоҳида мағрурликка ҳам эга эдики, бу нарса бир турли бепарволик билан хоҳ яхши, хоҳ ёмон феъл-ҳаракатни, балки бир хаёлий равишда бўлган афзаллик туйғусининг натижасида эътироф қилишга мажбур этади.

(Хусусий мактубдан)

      2

      Бу муқаддима (кириш) шоир томонидан Плетнёвга бағишланган. Пётр Александрович Плетнёв (1792 – 1865) бир мунча вақт Петербург дорилфунунининг ректори бўлиб турган. Бу киши адиб, шоир, танқидчи бўлиб, Пушкиннинг йигирма йиллик яқин дўстидир. Пушкин сургунда юрган замонларда Плетнёв унинг адабиётга оид топширмаларини ижро қилиб турарди. Пушкин шеърларининг нашрига тегишли ишларни олиб борарди. Пушкин ўз хатларининг бирида Плетнёв менга «ҳам қариндош, ҳам дўст, ҳам ношир, ҳам кассир», дейди ва шунинг учун унга бағишланган «Кириш»да «дўстлик илтифотини» қайд этиб ўтади.

      3

      Вяземский (1792 – 1878) – шоир, танқидчи; Пушкиннинг дўсти, Пушкиннинг бир кўп шеърлари Вяземский ила алоқадор, «Евгений Онегин»да ҳам у бир қанча мартаба хотирланади.

      4

      Зевс иродаси билан – Аллоҳнинг иродаси билан демакдир (Зевс – қадимги юнонларнинг эътиқодича, худолар орасида энг қудратлисидир.)

      5

      Людмила ва Руслан – Пушкиннинг «Руслан ва Людмила» номли поэмаси бор, шу ўқувчининг хотирига солинади. Поэма 1880 йилда босилган.

      6

      Лекин зарарлидир шимол мен учун – Пушкин сиёсий шеърлари учун Петербургдан жанубга сургун қилинган эди. «Евгений Онегин»нинг биринчи боби 1823 йилда жанубда ёзилган. Бу мисрада шоир ўзининг сургун қилинганлигига ишорат қилади.

      *

      Қавссиз рақамлар билан Ойбекнинг, қавс билан эса Пушкиннинг изоҳлари берилади.

      7

      Бал – эски вақтда юқори табақа орасида жуда расм бўлган ва умумий рақслар мусиқий, зиёфат ила ўтказиладиган ўтириш – базм.

      8

      Madame (французча) – бу ерда француз хотин, мураббия маъносидадир.

      9

      Monsiuer (французча) – бу ерда мураббий, муаллим маъносидадир. XVIII асрнинг охири – XIX асрнинг бошларида Русияда дворян оилалари ажнабийларни, шу жумладан, кўпинча французларни ўз болаларига мураббий, муаллим қилиб белгилар эдилар.

      10

      Dandy (инглизча) – олифта; юксак дворян жамоатига мансуб одамларнинг бутун ахлоқ ва муомала қоидаларига мувофиқ тарбияланган одам.

      11

      Мазурка – европача рақслардан бири.

      13

      Лотин тили – ўрта асрда, қисман янги замонда Европада адабий, фанний бир тил сифатида ҳукм сурган (қадим римликлар тили).

      14

      Yale (лотинча) – хайр, салом, саломат бўл, демакдир.

Скачать книгу