Евгений Онегин. Александр Пушкин
Читать онлайн книгу.энди, азизим, тангри ҳақига.
На деяй, афсуски, жўнаётирсан.
Ҳа, тингла, Ленский: мумкинмасмикан
Филлидани88 менга бир кўриш, холос.
Фикрнинг, қаламнинг, кўзёшининг ҳам
Қофия-пофия… боисин, ошнам?!
Сен мени тақдим эт!», – Ҳазилни қўй, – «Рост».
– Мен хурсанд.– «Хўп, қачон?» – Истасанг ҳозир.
Улар бизни жон деб кутиб оладир.
«Борайлик. –
Икки дўст чопди чанада,
Келишди; қадимги замоннинг баъзан
Машаққатли бўлган эъзози яна
Уларга сочилди ортиқча ҳаддан,
Бажарилар маълум одат батамом:
Ликопчаларда келтириб қиём,
Кичкина усталга қўярлар, яна
Мева суви билан тўла кўзача.
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Улар отларини шиғаб ҳайдаган.
Энг қисқа йўл билан уйга учадир(16),
Қаҳрамонларимиз не сўзлар экан,
Яширинча қулоқ солайлик ҳозир.
– Хўш, қалай, Онегин? Эснайсан тағин:
– «Одатим, Ленский» – Негадир лекин
Кўпроқ зерикибсан. – «Йўқ, қани бирдай;
Бирпасда далани қоронғи талай –
Босмиш! Ҳайда, ҳайда, эй Андрюшка!
Уҳ: бу жойлар қандай расво; бемаъни!
Айтгандай, Ларина содда, самимий;
Ҳам мулойим кампир экан-да жуда.
Қўрқаменки, мева суви ногиҳон
Етказмаса эди менга бир зиён.
«Сен айт-чи, қизларнинг қайси Татьяна?»
– Ҳа, у Светлана89 сингари ғамли
Ва индамас бир қиз кирди-да, аста
Дераза олдида ўтирди ҳали –
«Наҳотки синглисин севгансан, дўстим?»
«Хўш, нима?» – «Сен каби шоир бўлсайдим,
Танлаган бўлардим у чоқ опасин.
Ольга чеҳрасида ҳаёт йўқ, бу чин.
У худди Вандика Мадоннасидай90;
Юзи юп-юмалоқ, қизил ва семиз,
Ана шу бемаъни уфқда ёлғиз
Осилган анави мисли аҳмоқ ой…»
Владимир жавоб бериб димоғдор,
Сўнгра индамади йўл бўйи ночор.
Онегиннинг келиб кетиши бироқ
Ларинлар уйида ҳар ким учун ҳам
Зўр таъсир кўрсатди, яқин ва узоқ
Қўни-қўшниларни юпатди бирам,
Ҳар хил гап-сўз, тахмин қувди бир-бирин.
Таъбир қилишарди ҳамма яширин,
Бошланди ҳазиллар, ҳар хил миш-мишлар.
Татьянага куёв тайин қилишлар,
Тасдиқлашар эди баъзилар ҳатто
Ҳар нарса тайёрмиш тўй-никоҳ учун,
Фақат бир зўр узук топилмаган-чун
Тўй бир оз тўхталиб қолганмиш гўё…
Ленскийнинг тўйи ҳақида кўпдан
Улар масалани ечиб қўйишган.
Шундай ғийбатларни ёзғирибгина
Тинглайди Татьяна, фақат яширин,
Дилни лим тўлдирган саодат ила
Унга беихтиёр бурарди фикрин.
Қалбига
88
16
Илгариги босмасида,
89
90