Евгений Онегин. Александр Пушкин

Читать онлайн книгу.

Евгений Онегин - Александр Пушкин


Скачать книгу
бир туйғу,

      Бокира хаёлнинг ҳароратини,

      Серсавлат соддалик латофатини.

X

             Севгини куйлади, у ишқ боласи,

      Унинг қўшиқлари эди соф, ёрқин,

      Соддадил бир қизнинг ўйлари каби

      Гўдакнинг тушидек, осмоннинг сокин

      Чўлида кезувчи сир илоҳаси

      Нозик оҳ чекишлар дўсти ой каби;

      Шоир куйлар эди қайғу ва ҳижрон,

      Сирли узоқликлар ва мажҳул жаҳон,

      Романтик гулларни қилди тараннум,

      Узоқ ўлкаларни куйлар эди у,

      У ерларда қанча тўкканди қайғу,

      Сукут оғушига кўзёшин юм-юм.

      Сағал кам ўн саккиз ёшида шоир

      Куйлар ҳаёт сўлғин гулига доир.

XI

             У чет бир гўшада, ақлу закосин

      Қадрлай биларди Онегин фақат.

      Қўшни қишлоқларнинг бутун армонин

      Зиёфатлари ҳам ёқмасди албат:

      Қочарди суронли суҳбатларидан,

      Уларнинг гаплари ақлга монанд,

      Итхонаси билан, уруғ-ақрабо,

      Пичан ўриш билан ҳар турли вино –

      Ҳақида сўзлашар. Бунда йўқ туйғу

      Ва на ёлқинланар шеърий бир оташ,

      На зарофат, на-да чуқур бир қараш.

      На авом санъати учун мисол у.

      Суюкли хотинлар гапида аммо,

      Яна ҳам оз эди ақл ва маъно.

XII

             Ленский келишган йигит, бадавлат,

      Ҳар ерда куёвдек қаршиланарди;

      Қишлоқда шундайдир ҳар доим одат:

      Ҳар ким ўз қизини кўзлаб қўярди

      Чала рус кўринган шу ҳамсояга;

      Қаерга бош суқса, суҳбат шу дамда,

      Бошланиб кетарди ундан ва бундан,

      Дерлар, бўйдоқликда йўқдир нашъа-шан,

      Қўшнини сўнг чойга таклиф қилишар,

      Чой қуя бошлайди шу чоқда Дуня

      Унга шивирлашар: «Дуня, кўр, пайқа!»

      Сўнгра келтиради биттаси гитар:

      У ҳам чийиллайди (омон, ё Раббим!):

      Кела қол! Қасримга келгил, олтиним! ( 11 )

XIII

             Фақат Ленскийда йўқ эди ҳавас,

      Никоҳ занжирига тутсин елкани.

      Қалбдан орзу қилди кўнмай бир нафас

      Онегин-ла тездан дўст тутингани.

      Топиша қолдилар, худди тош, тўлқин,

      Назм билан наср, муз ҳамда ёлқин

      Шунча бир-бирига бўлолмас қарши,

      Дастлаб ўртадаги айирма гарчи –

      Улар ўртасига совуқлик солди,

      Сўнгра бир-бирига ёқишиб қолди,

      Сўнг ҳар кун отларда чопишиб қолди.

      Бир оз сўнг ажралмас оғайни бўлди.

      Ўзим иқрор бўлай, одамлар кўп вақт

      Бекорчиликдан дўст тутинар фақат.

XIV

             Лекин шу дўстлик ҳам йўқ орамизда,

      Барча хурофотни яксон қилиб биз,

      Ҳеч кимни назарга илмаймиз сира,

      Ҳаммадан баландда гўё ўзимиз,

      Боқамиз ҳаммамиз наполеонча70,

      Миллионлаб қўш оёқ махлуқлар барча

      Бизнинг учун ёлғиз қуролдир мангу,

      Кулунч ҳам ваҳшийдир биз учун туйғу.

      Кўплардан дурустроқ эди Онегин;

      Инсонларни билар эди, албатта,

      Умуман, уларга


Скачать книгу

<p>11</p>

Днепр русалкасининг биринчи қисмидан.

<p>70</p>

Биз ҳаммамиз ўзимиз учунгина муваффақият ва шуҳрат қидирамиз, демакдир. Наполеон (1769 – 1824) номаълум бир офицер бўлиб, кейинча французларнинг императори даражасига кўтарилган машҳур қўмондондир.